МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ ОРҚАЛИ РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЯГОНА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Вазирлар Маҳкамасининг 86-сонли қарори
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:1. Қуйидагилар:Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом 1-иловага мувофиқ;Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашининг (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда «Лицензия» ахборот тизими орқали тушадиган сўровлар бўйича давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот тизимлари орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.3. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органлар бир ой муддатда шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркибини тасдиқласин.4. Рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.Белгилансинки, мазкур қарорга 3-иловада келтирилган масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.5. Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.Фаолиятини рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат асосида амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахслар учун мазкур қарор билан белгиланган рухсат бериш талаб ва шартлари 2022 йил 1 июндан кучга киради.Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар икки ой муддатда амалдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгалари фаолиятларини мазкур қарор билан белгиланган рухсат бериш талаб ва шартларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:а) рухсат бериш тартиб-таомиллари «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишига ўтиши муносабати билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини амалга оширсин;б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:мазкур қарорга 3-иловада келтирилган рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВТошкент ш.,2022 йил 22 февраль,86-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига
1-ИЛОВАМахсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягонаНИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар1. Мазкур Низом рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими орқали бериш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаларининг фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.2. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб қилинадиган фаолиятлар (ҳаракатлар) турлари «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб қилинадиган фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга ошириш (бажариш) тақиқланади.3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:«Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) — лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган тизим;рухсат бериш тартиб-таомили — рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ҳамда тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш, қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — рухсат бериш тартиб-таомилини амалга оширадиган давлат органи (унинг ҳудудий бўлинмаси) ёки бошқа ташкилот;Олдинги таҳрирга қаранг.
рухсат беришга оид талаблар ва шартлар — фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган, шунингдек, ушбу Низомга 2 — 40-иловаларда келтирилган паспортларда белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи (кейинги ўринларда — паспортлар);(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 октябрдаги 566-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2022 й., 09/22/566/0897-сон)рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат — ваколатли орган томонидан рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда бериладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя этилган тақдирда, муайян фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестри — берилган, узайтирилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, тугатилган, бекор қилинган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базалари;талабгор — рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар.4. Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.Аризалар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.Бунда аризалар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали қабул қилинган вақтдан бошлаб ваколатли орган томонидан қабул қилинган ҳисобланади.5. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) автоматик равишда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилган аризасининг кўриб чиқилиш ҳолатини «Лицензия» АТ орқали онлайн кузатиб бориши мумкин.6. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ваколатли орган томонидан берилади. Паспортларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тегишли ваколатли орган (кейинги ўринларда — келишиладиган органлар) билан келишилиши зарурлиги белгиланиши мумкин.7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат паспортларнинг 11-бандида назарда тутилган муддатга муайян фаолиятни амалга ошириш учун берилади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бир марталик ҳаракатни бажариш учун берилиши мумкин.2-боб. Рухсат беришга оид талаблар ва шартлар8. Қуйидагилар рухсат беришга оид талаблар ва шартлар ҳисобланади:паспортларнинг 9-бандида келтирилган талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартиришлар киритилганлиги ва уларни бекор қилиш ҳолатларини, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш — тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун ходимларга нисбатан талаб мавжуд бўлган тақдирда;юридик шахс бўлган талабгорнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга ўн иш куни ичида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш;жисмоний шахс бўлган талабгорнинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.9. Паспортларнинг 9-бандида ушбу Низомнинг 8-бандига қўшимча равишда муайян фаолиятни амалга ошириш (ҳаракатларни бажариш) учун алоҳида талаб ва шартлар белгиланади.3-боб. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
10. Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахслар электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали ариза юборади.(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)Аризада амалга оширилиши ва (ёки) бажарилиши учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш зарур бўлган фаолият ва (ёки) ҳаракат туридан келиб чиқиб қуйидагилар акс эттирилади:юридик шахс бўлган талабгор учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);жисмоний шахс бўлган талабгор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);фаолиятни амалга ошириш манзили ва (ёки) ҳаракатни бажариш жойи;паспортларнинг 5-бандида назарда тутилган бошқа маълумотлар.Паспортларда аризага айрим ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги кўрсатилиши мумкин. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.11. Талабгордан ушбу Низом 10-банднинг ва паспортларнинг 5-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.12. Талабгор ариза бериш вақтида амалга оширмоқчи бўлган фаолиятининг рухсат беришга оид талаб ва шартларга мослигини ва уларга риоя этишини тасдиқлаши лозим.13. Талабгор аризага нотўғри маълумотлар киритилганлигини аниқлаган тақдирда, маълумотларни аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғимни тўлашдан олдин йиғим ундирилмайдиган ҳолатларда эса аризани ваколатли органга юборишдан олдин ўзгартиришга ҳақли.14. Аризани кўриб чиқиш учун паспортларнинг 6-бандида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади. Бунда паспортларда айрим фаолият турлари бўйича аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмаслиги назарда тутилиши мумкин.Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади, агарда паспортларнинг 6-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.15. Аризага киритилган маълумотлар «Лицензия» АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлаб автоматик равишда таққосланади ва текширилади.Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик равишда қабул қилинмайди:нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги «Лицензия» АТ орқали аниқланганда;паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган йиғим тўланмаганда (йиғим тўланиши назарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно);рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши тасдиқланмаганда;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрида талабгорнинг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда;талабгорнинг айни бир хил фаолиятни амалга ошириши ёки ҳаракатни бажариши муайян муддатга тўхтатилганда;талабгор томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бўйича танлаган фаолиятни амалга ошириш ва/ёки ҳаракатни бажариш суднинг қарорига асосан муайян муддатда тақиқланганда.Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)16. Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик равишда ваколатли органга юборилади.Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайдиган ҳолларда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар «Лицензия» АТ орқали дастлаб таққосланиб текширилгандан сўнг талабгор томонидан «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга юборилади.Паспортларнинг 10-бандида белгиланган тақдирда, талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар келишиладиган органларга ҳам бир вақтнинг ўзида юборилиши мумкин.17. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда қабул қилинади.Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни «Лицензия» АТ орқали мустақил равишда олиши, объектларни жойига чиқиб ўрганиши, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари таркибидан ёки ўз ҳисобидан бошқа шахсларни жалб қилган ҳолда, эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиши, шунингдек, талабгорнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларга мувофиқлигини белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириши мумкин.Паспортларнинг 12-бандида ваколатли орган ва талабгор ўртасидаги ёзма шартномага кўра амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун талабгор томонидан қопланадиган харажатлар тоифаси аниқ кўрсатиб ўтилиши мумкин.18. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқишда бошқа органлар билан келишиш ва уларнинг хулосаларини олиш талаб этилса, келишиладиган органлар паспортларнинг 10-бандида белгиланган муддатларда тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиши лозим.Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган ҳолларда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий ҳисобланади. Бундай ҳолатда келишиладиган органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади. Бунда тегишли келишиладиган органларнинг хулосаларисиз рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартибини бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгар ҳисобланади.19. Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилади.Қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.20. Агар ваколатли орган паспортларнинг 8-бандида белгиланган аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида талабгорга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилмаса ёки уни беришни рад этмаса, талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида фаолиятни амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ва бу ҳақда ваколатли органни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилади.Талабгорнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик ваколатли органни хабардор қилиш орқали фаолиятни амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатни бажариш ҳуқуқини чекламайди.Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, талабгор паспортларнинг 7-бандида белгиланган ҳужжатни берганлик учун ундириладиган йиғимни тўлагандан кейин (йиғим тўланиши назарда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно) «Лицензия» АТ да QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда талабгор фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва ваколатли органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.21. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;талабгорнинг рухсат беришга оид талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;паспортларга мувофиқ ўтказилиши шарт бўлган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.22. Талабгорнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат бермасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;ходимларнинг касбий малакаси қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурлар қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;рухсат беришга оид талаб ва шартларга мувофиқ фаолият кўрсатадиган бино ва иншоотларнинг санитария-эпидемиологик ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаганда.Ушбу бандда кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, ваколатли орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берган ҳолда хабарнома юборади. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда талабгорга бир иш куни ичида юборилади.23. Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.Ваколатли орган аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни мукаммал ишлаб чиқиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллари бундан мустасно. Ваколатли органнинг камчиликларни бартараф этишга қаратилган кўрсатма ва тавсиялари камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада батафсил ёритилади.24. Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.25. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.26. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади. Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги ҳақидаги қарор олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.27. Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.Талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Талабгорнинг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим, агар ариза рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддатда тақдим этилган бўлса, ундирилмайди.Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан талабгорга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.Талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш рад этилганлиги, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.28. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган бу ҳақида шу куннинг ўзида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали талабгорга паспортларнинг 7-бандида кўрсатилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун назарда тутилган йиғимни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарномани юборади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим ундирилмайдиган ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.Хабарнома юборилганлиги тўғрисида маълумот ҳамда талабгорнинг шахсий кабинетига юбориладиган бошқа маълумотлар талабгорнинг хоҳишига кўра мобиль алоқа қурилмасига SMS-хабар шаклида ҳам юборилиши мумкин.29. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғимни тўлайди.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим белгиланган муддатда тўламаслиги ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилиниши учун асос бўлади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда талабгорга юборилади. Бунда талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади, агарда паспортларнинг 7-бандида бошқача тақсимот назарда тутилмаган тақдирда:Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.30. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни берганлик учун йиғим тўлангандан сўнг «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.31. Берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ҳақидаги маълумот «Лицензия» АТда ҳар бир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат тури бўйича алоҳида юритиладиган реестрда автоматик равишда шаклланади.4-боб. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш, унинг муддатини узайтириш ва ўзгартириш тартиби32. Юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъекти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида ваколатли органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани унга кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.Янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлган юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.Амал қилиш муддати чекланган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда, илгари берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати ўзгармайди.33. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар ваколатли органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун паспортларнинг 6-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади ва ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда паспортларнинг 7-бандида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берганлик учун йиғим ундирилмайди.34. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштириб берилади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунига қадар тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширади.Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани рад қилиш тақиқланади.35. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга, агар паспортларда шундай ҳолат назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилаётган пайтда унинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ҳужжат эгаси тегишли фаолиятни (ҳаракатларни) ваколатли орган қарори қабул қилингунга қадар давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.36. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун паспортларнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади ҳамда ушбу Низомнинг 14 ҳамда 29-бандларида назарда тутилган тартибда тақсимланади.37. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарор паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда қабул қилинади.38. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахснинг аризасига асосан ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан ташкил этилган филиал ва ваколатхоналарнинг ушбу фаолият билан шуғулланишида;юридик шахс ҳисобланган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини амалга ошириш жойи ўзгарганда.Ушбу бандда назарда тутилган асослар талабгор фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан рухсат беришга оид талаб ва шартлар паспортларнинг 9-бандида белгиланган тақдирда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ўзгартириш тартибида ариза тақдим этилади.Талабгор фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан талаблар ва шартлар белгиланмаган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза тақдим этилади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ўзгартириш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади, бунда паспортларнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган йиғимларнинг ярми ундирилади. Ундирилган йиғимлар тегишли равишда ушбу Низомнинг 14 ва 29-бандларида назарда тутилган тартибда тақсимланади.5-боб. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш39. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ваколатли орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:рухсат беришга оид талаб ва шартлар талабгор томонидан бузилганлиги аниқланганда;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан ваколатли органнинг унинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.40. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан ўн иш кунигача, ўн иш кунидан ортиқ, лекин олти ойгача бўлган муддатда суд тартибида амалга оширилади.Белгиланган муддат ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво аризаси киритиши лозим.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.41. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин. Бунда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан олти ой муддат ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга мурожаат қилинмаган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тугатилади.42. Ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори «Лицензия» АТ орқали ушбу қарорни қабул қилиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали қабул қилинади.Қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг шахсий кабинетига юборилади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида бу ҳақда «Лицензия» АТдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига тегишли ёзув киритилади.43. Ваколатли орган ёки суд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг бартараф этилиши учун етарли, аммо беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаган муддат тақдим этади.44. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ҳақида қарор келиб тушганидан сўнг қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар ваколатли органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маълумот юбориши лозим.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор суд томонидан қабул қилинган бўлса, камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва асослантирувчи ҳужжатлар қарорда кўрсатилган муддат якунлангунига қадар судга тақдим этилиши лозим.45. Камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли орган маълумотларни таҳлил қилиши, заруратга кўра камчиликлар бартараф этилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиши лозим.46. Таҳлил ёки ўрганишлар натижасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни «Лицензия» АТ орқали қабул қилади.Бунда ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор уч иш кунида қабул қилинмаса, жисмоний ва юридик шахслар ушбу муддат тугагандан сўнг ваколатли органни «Лицензия» АТ орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкин.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисидаги қарор «Лицензия» АТ орқали реал вақт режимида автоматик равишда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.47. Суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори тегишли ваколатли органга келиб тушганда, ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни «Лицензия» АТга бир иш кунида жойлаштиради.48. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида мурожаат қабул қилинганда;юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши бундан мустасно;якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;талабгорнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун тўлаши лозим бўлган йиғимни белгиланган муддатда тўламаганда.49. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш учун ваколатли органга «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.Ваколатли орган хабарномага асосан ёки мазкур Низомнинг 48-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасига маълум қилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида «Лицензия» АТдаги реестрга маълумот киритади.50. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни ваколатли орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан рухсат беришга оид талаб ва шартлар бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар паспортларда назарда тутилади;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.Ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганлиги ҳақидаги маълумоти судга даъво аризаси киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасига «Лицензия» АТ орқали ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш юзасидан судга даъво аризаси киритиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда етказилади.Суднинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарори ҳужжат эгасига ва ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади ҳамда ваколатли орган ушбу маълумотни бир иш куни ичида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритади.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.51. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинганда;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаганда;бажарилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган бир марталик ҳаракат бажарилганда;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси томонидан ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат берилиб, мазкур хатбошида назарда тутилган муддат давомида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида ваколатли органга мурожаат қилинмаган тақдирда.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тугатилган ҳолларда, ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган асос бўйича тугатилган тақдирда, ваколатли орган бу ҳақда «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасига хабарнома юборади.6-боб. Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги давлат назорати52. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этиши ваколатли орган (ёки унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан назорат қилинади.53. Рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши бўйича назорат амалга оширилаётганда, ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:жисмоний ва юридик шахслар рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этаётганлигини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда текшириш;рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши бўйича текширувлар ўтказилаётганда, юзага келадиган масалалар тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;текширув натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган рухсат беришга оид талаб ва шартларнинг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;жисмоний ва юридик шахс зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш;рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш.54. Назорат қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:«Лицензия» АТ орқали масофавий назорат;рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;статистик ахборотларини ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаларидан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.55. Ваколатли орган масофавий назоратни «Лицензия» АТ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ходимлари тўғрисидаги, рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя қилинганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, ваколатли бошқа органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.Масофавий назоратни амалга оширишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари тўғрисида «Лицензия» АТ орқали автоматик равишда келадиган хабарлар ваколатли органнинг шахсий кабинетига келиб тушади. Ушбу хабар орқали ваколатли орган жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини таҳлил қилади ва ўрганади. Заруратга кўра, ваколатли орган рухсат беришга оид талаб ва шартларнинг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма бериши шарт.Жисмоний ва юридик шахслар масофавий назорат асосида ваколатли орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақда ваколатли органга хабар бериши лозим.Кўрсатма жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз вақтида ижро этилмаганда ёки бажарилиши таъминланмаганда, ваколатли орган «хавфни таҳлил қилиш» тизими асосида уларнинг фаолиятини текшириши мумкин.56. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахслар фаолияти қуйидагилар асосида жойига чиққан ҳолда текширилади:«хавфни таҳлил қилиш» тизими;жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;«Лицензия» АТ орқали юборилган рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчилик бузилишига оид ҳолатлар тўғрисида жисмоний шахсларнинг маълумотлари.57. Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда амалга оширилади.58. Рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш ўн кунгача бўлган муддатда ўтказилиши лозим.Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишдан бош тортиш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳаракат ҳисобланади.59. Тегишли фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ қонун бузилишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган тақдирда, уларни рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.7-боб. Ваколатли органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби60. Талабгор/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг эгаси ваколатли органнинг:қарорлари ва ҳужжатлари;мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича шикоят қилиши мумкин.61. Талабгор/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг эгаси шикоятни:ҳудудий даражадаги ваколатли органга нисбатан унинг юқори турувчисига;республика даражасида ваколатли органга нисбатан Шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгашига (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) тақдим этади.Талабгор/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг эгаси белгиланган тартибда ваколатли орган ҳамда унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.62. Республика даражасида Апелляция кенгаши таркиби ваколатли органнинг раҳбари томонидан беш нафар таркибда тасдиқланади. Апелляция кенгаши йиғилишига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.Апелляция кенгашининг йиғилиши унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.63. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шикоят қарор (бошқа ҳужжат) тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган пайтдан ёки талабгорлар/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг эгасига ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай берилиши мумкин.Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи ваколатли орган томонидан тикланиши мумкин.64. Шикоят ёзма, оғзаки (шахсий қабул ёки ишонч телефони орқали) ёки электрон шаклда («Лицензия» АТдаги шахсий кабинет, электрон почта ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали) берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни амалга оширган ваколатли органнинг номи;шикоят берган жисмоний шахснинг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи, юридик шахс учун эса унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), СТИР;шикоят берган шахснинг талаблари;илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда);шикоят берилган сана.Шикоят ёзма шаклда берилганда, шикоят қилувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.65. Жисмоний шахс оғзаки шикоят (шахсий қабул орқали) қилаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.Электрон шаклда бериладиган шикоятларда талабгор/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг электрон манзили ва ягона идентификатори (ЖШ ШИР/СТИР) ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак.Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги талабгор/ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг шикоятини кўриб чиқиш натижаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигидир.66. Шикоятни олган юқори турувчи ваколатли орган ва Апелляция кенгаши шикоят берилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлиги) тўғрисидаги тегишли ахборотни шикоят олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ўрганиш учун сўраб олиши лозим.Апелляция кенгашининг шикоят бўйича йиғилиши материаллари республика даражасидаги ваколатли органнинг юридик хизмати томонидан тайёрланади.67. Талабгорлар/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг талабига кўра шикоят унинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.Бунда юқори турувчи ваколатли орган ва Апелляция кенгаши талабгор/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг истагига кўра муҳокамани видеоконференц-алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.Видеоконференц-алоқа режимида шикоятни кўриб чиқиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаш ваколатли органнинг марказий аппарати ёки тегишли ҳудудий бўлинмасига юкланади.68. Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва ушбу баённома юқори турувчи ваколатли орган ва Апелляция кенгашининг раҳбари томонидан имзоланиши керак.Юқори турувчи ваколатли орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича ўн беш кун ичида қарор қабул қилиши шарт.69. Шикоят берган талабгор/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма (шикоятни йиғилишда кўриб чиқиш жараёнида) ёки электрон шаклда («Лицензия» АТ орқали) расмийлаштирилади.70. Юқори турувчи ваколатли орган ёки Апелляция кенгаши шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:шикоят қилинаётган қарорни ўзгаришсиз қолдириш;шикоят қилинаётган қарорга ўзгартишлар киритиш;қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш;ваколатли органга ёки унинг мансабдор шахси зиммасига берилган шикоят моҳияти бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.71. Шикоят Апелляция кенгаши томонидан кўрилаётганда юзага келадиган масалалар унинг аъзолари томонидан бир овоздан ҳал қилинади. Ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили овоз бериш жараёнида иштирок этмайди ва унинг фикри Апелляция кенгаши аъзолари учун тавсиявий тусга эга.72. Ваколатли органнинг қарори юзасидан шикоят қилинган тақдирда шикоят юқори турувчи ваколатли орган ёки Апелляция кенгашида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан қарорнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.8-боб. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрини юритиш тартиби73. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда ҳар бир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.74. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестри автоматик равишда шакллантирилади, унинг доимий юритилиши ва унга тегишли ўзгартиришларни киритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрини юритишда ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиши лозим.75. Ваколатли орган қуйидаги маълумотларни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига ўз вақтида киритиб боришга жавобгар:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг қайта расмийлаштирилганлиги;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ўзгартирилганлиги;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қайта тикланганлиги;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинганлиги;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг тугатилганлиги.76. Ҳар бир рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасининг реестр тартиб рақами, унинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва ташкилий ҳуқуқий шакли, юридик манзили, юридик шахс учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахс учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР);ваколатли орган номи;реестрга киритилган сана;филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги ахборот;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида бажариладиган фаолият ва (ёки) ҳаракатлар тури;фаолият олиб бориш манзили;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилган сана ва унинг амал қилиш муддати;рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг ҳолати (амалда, тўхтатиб турилган, бекор қилинган, тугатилган);рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатдаги ҳар бир ўзгаришнинг асослари ва санаси.77. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси тўғрисидаги батафсил маълумотлар базаси ваколатли органлар фойдаланиши учун шакллантирилади ва унда рухсат бериш жараёнида киритиладиган барча маълумотлар ҳамда илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхалари сақланади.Ушбу маълумотлар базасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилмаган ахборотлар мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган томонидан мазкур ахборотлар ва илова қилинган ҳужжатлар бошқа шахсларга ошкор қилиниши тақиқланади.9-боб. Якунловчи қоидалар78. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгаси рухсат беришга оид талаб ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.79. Ваколатли орган (уларнинг мансабдор шахслари) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат эгасига нисбатан қўллаган жавобгарлик чоралари, шунингдек, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни тўхтатиб туриши ва/ёки бекор қилиши ноқонуний деб топилган тақдирда, ҳужжат эгасига келтирган зарарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплайди.Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шу жумладан, «Лицензия» АТ орқали доимий мониторинг қилиб боради.(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
1-ИЛОВАРухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали беришСХЕМАСИ
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Талабгор | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. | Ўз хоҳишига кўра | |||
2-босқич | Талабгор | 1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни юклайди. | Ўз хоҳишига кўра | |||
2. Аризани кўриб чиқиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар паспортларининг (кейинги ўринларда — паспортлар) 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди (агар йиғим ундирилиши назарда тутилган бўлса). | ||||||
3-босқич | «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП | Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик равишда рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органга (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборилади. Паспортларнинг 10-бандида белгиланган ҳолатларда ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида келишувчи органларга ҳам юборилади. | Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида | |||
Ваколатли орган | Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади. | Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда | ||||
4-босқич | «Лицензия» АТ | 1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади. 2. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга паспортларнинг 7-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади. | Реал вақт режимида | |||
5-босқич | Талабгор | 1. Хабарномада кўрсатилган йиғимни тўлайди (агар паспортларнинг 7-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлаш назарда тутилган бўлса). | 1. Ўз хоҳишига кўра | |||
«Лицензия» АТ | 2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. | 2. Йиғим тўланганидан сўнг реал вақт режимида |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
2-ИЛОВАИхтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосасиПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ихтисослашган сўйиш корхоналарида ҳайвонларни сўйиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда сотиш | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; объект номи, ҳайвон турлари; амалдаги фаолият кўрсатиш манзили; ихтисослашган сўйиш корхоналари учун қўшимча: б) ихтисослашган сўйиш корхонасининг жойлашиш схемаси. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 7 иш куни | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Ветеринария тўғрисида»ги ҳамда «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари талабларига риоя қилиш; б) Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарори билан тасдиқланган норма ва қоидаларга риоя қилиш;* в) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий тусдаги ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 5 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | Ветеринария-санитария хулосаси — давлат ветеринария хизматининг ваколатли органлари томонидан ҳайвонларни сўйиш ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат. Ветеринария-санитария хулосасида фаолият турлари бўйича ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш, боқиш, парваришлаш ва сотиш билан шуғулланувчи объектлар тартиб рақами кўрсатилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳарфий-рақамли коди, вилоятга бўйсунувчи туман, шаҳарлар объектларига рўйхатга олиш рақамларини бериш учун тартиб рақамлари:
Мазкур паспорт қоидалари фуқаролар томонидан уй шароитларида сўйилган ҳайвон гўшти ва сўйиш маҳсулотларига ҳамда шахсий истеъмолга мўлжалланган, республика ҳудудида муомалага чиқарилмайдиган гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
3-ИЛОВАБелгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасиПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва уларни таъмирлаш фаолияти учун лицензия, нефть маҳсулотларини реализация қилиш учун хабарномалар юбориш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг («Ўзнефтгазинспекция») ҳудудий бўлимлари. |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; аризада қуйидаги фаолият турларидан бири ёки бир нечтаси кўрсатилади: а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш; б) автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали сиқилган газни реализация қилиш; в) автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш; г) газ тўлдириш станциялари ёки газ тўлдириш пунктлари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш; д) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш; е) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш; ё) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш; ж) нефть маҳсулотларини реализация қилиш (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилишда: объектлар лойиҳаларининг Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги; объектларнинг лойиҳаларига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги; корхонадаги мавжуд ўрнатилган технологик асбоб-ускуна ва агрегатларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги; барча технологик жараёнлар бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилиб, буюртмачи томонидан тасдиқланган технологик регламентларнинг мавжудлиги; корхона томонидан қабул қилинаётган хом ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳисобини юритиш бўйича тегишли қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги; корхонадаги мавжуд машъала хўжалигининг (факеллар) ҳолати ва газ ҳисоблаш ускуналари билан таъминланганлиги; ихтисослашган ташкилот томонидан нефть, газ ҳамда газ конденсатини технологик йўқотиш меъёрларини ишлаб чиқарилганлиги ҳамда унинг корхона раҳбари томонидан тасдиқланганлиги; ўлчов асбоблари билан тўлиқ таъминланганлиги, ҳолати ва ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги ҳамда текширувдан ўтказилганлиги, шу жумладан, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқаришдан қайта ишлаб чиқариш заводларига етказиб бериш жараёнигача замонавий ўлчов ускуналари билан таъминланганлиги; стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги; мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги; б) автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) орқали сиқилган газни реализация қилишда: АГТКШ лойиҳасини Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги; АГТКШ лойиҳасига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги; АГТКШ ишга туширилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинганлиги; АГТКШда ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегат ва бошқа ускуна ва жиҳозларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги; АГТКШда автомобилларга газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги; АГТКШда маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган услуб (методика)нинг мавжудлиги; АГТКШда газни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўлчов воситалари ва газ тўлдириш устунлари билан таъминланганлиги, ҳолати ва ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлиги текширувдан ўтказилганлиги; АГТКШ газ маҳсулотини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишга оид меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги; АГТКШда ишлаб чиқарилаётган сиқилган газ маҳсулотига мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги; в) автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТШ) орқали суюлтирилган газни реализация қилишда: АГТШ лойиҳасини Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги; АГТШ лойиҳасига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги; АГТШда ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегатлар ва бошқа ускуна ва жиҳозлар жойлашувининг лойиҳага мувофиқлиги; АГТШга ўрнатилган насосни сўриш технологик тизимида фильтр. газни ҳайдаш тизимида тескари клапан билан жиҳозланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги; АГТШга ўрнатилган компрессорнинг сўриш технологик тизимини суюқлик ажратгич, газни ҳайдаш тизимини мойтутгич билан таъминланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги; АГТШда ҳисоб-китоб тизимининг яратилганлиги; АГТШда автомобилларга газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги; АГТШда маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган услуб (методика)нинг мавжудлиги; маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги; г) газ тўлдириш станциялари (ГТС) ёки газ тўлдириш пунктлари (ГТП) орқали суюлтирилган газни реализация қилишда: ГТП ёки ГТС лойиҳасини Қурилиш вазирлиги томонидан берилган хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштиришга лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилганлиги; ГТП ёки ГТС лойиҳасига Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасининг мавжудлиги ҳамда унинг буюртмачи томонидан тасдиқланганлиги; ГТП ёки ГТСда ўрнатилган технологик асбоб-ускуналар, агрегатлар ва бошқа ускуна ва жиҳозлар жойлашувининг лойиҳага мувофиқлиги; ГТП ёки ГТСга ўрнатилган насосни сўриш технологик тизимида фильтр, газни ҳайдаш тизимида тескари клапан билан жиҳозланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги; ГТП ёки ГТСга ўрнатилган компрессорни сўриш технологик тизимини суюқлик ажратгич ҳамда газни ҳайдаш тизимини мойтутгич билан таъминланганлиги ва ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланганлиги; ГТП ёки ГТСда газ тўлдириш регламентининг мавжудлиги; маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда ўз эҳтиёжи ва технологик йўқотишлар миқдори бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган услуб (методика)нинг мавжудлиги; ГТП ёки ГТСда газни қабул қилиш, сақлаш, тарқатишда ўлчов воситалари билан таъминланганлиги, созлиги ва текширувдан (қиёслашдан) ўтказилганлиги; маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда меъёрий ҳужжатлар билан таъминланганлиги; д) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуришда: қурилиш ва монтаж ишларини бажарувчи техника ва механизмлар билан таъминланганлиги ва техник ҳолати тўғрисида маълумотнинг мавжудлиги; пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш асбоб-ускуналари билан таъминланганлиги;* пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш лабораториясининг ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги; қурилиш ва монтаж ишларини амалга оширишга оид норматив-техник ҳужжатлар, шунингдек, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги ва улар рўйхатининг мавжудлиги; технологик жараён билан боғлиқ соз, техник талабларга мувофиқ ва текширувдан ўтказилган ўлчов асбоблари билан таъминланганлиги; е) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланишда: барча технологик жараёнлар бўйича тасдиқланган технологик регламентларнинг мавжудлиги; ўрнатилган ускуналар (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурлари, компрессор станция, газ тақсимлаш станцияси, ер ости газ сақлаш иншооти)нинг рўйхати ва техник хусусиятларининг мавжудлиги; магистрал қувурларга ўрнатилган ёпувчи, бошқарувчи мосламалар ва клапанларнинг техник созлиги ва фойдаланишга яроқлилиги тўғрисида ихтисослашган ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатларнинг мавжудлиги; кимё-назорат лабораторияларининг етарли даражада назорат асбоб-ускуналар ва кимёвий реагентлар билан таъминланганлиги; корхонадаги мавжуд машъала хўжалигининг (факеллар) созлиги ва газ ҳисоблаш ускуналари билан таъминланганлиги; ихтисослашган ташкилот томонидан нефть, газ ҳамда нефть маҳсулотларини технологик йўқотиш меъёрларини ишлаб чиқилганлиги ҳамда унинг корхона раҳбари томонидан тасдиқланганлиги; технологик жараён билан боғлиқ ўлчов воситалари билан таъминланганлиги, ўлчов воситаларининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги ҳамда қиёслаш текширувдан ўтказилганлиги; мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификати мавжудлиги; ё) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлашда: белгиланган меъёр рўйхатига мувофиқ таъмирлаш ва тиклаш хизмати, механизмлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги; пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш асбоб-ускуналари билан таъминланганлиги; пайвандлаш ва изоляциялаш ишларининг сифатини назорат қилиш лабораториясининг ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги; таъмирлаш ишларини амалга оширишга тегишли бўлган норматив-техник ҳужжатлар, шунингдек стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан таъминланганлиги; мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг сертификатлаштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги; ж) нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно) реализация қилишда: фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқини (кадастр, давлат рўйхатдан ўтганлиги) ва бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги; нефть омбори ҳудудида нефть маҳсулотларини вагон цистерналардан қабул қилиш учун боши берк темир йўлнинг мавжудлиги, ҳар бир маҳсулот турини алоҳида қабул қилиб олишда технологик жиҳозлар билан таъминланганлиги;* мазут ва қуюқ техник мой маҳсулотларини қабул қилиш ва тарқатишда қиздириш мослама ва қурилмаларнинг мавжудлиги; нефть омборида нефть маҳсулотларини сиғимларга алоҳида қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш имконияти яратилганлиги, шунингдек нефть маҳсулотларининг турлари (автобензин, дизель ёқилғиси, экстрабензин, печь ёқилғиси, мазут ёқилғиси, техник мойлар ва мойлаш материаллари) сиғимлар ва технологик қувурларда кўрсатилганлиги; нефть маҳсулотларининг сифатини давлат стандартлари ва техник шартларга мослигини назорат қилиш кимё лабораториясининг мавжудлиги ва уларни керакли анжомлар билан таъминланганлиги ёки Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган кимё лабораторияси билан тузилган шартномаларнинг мавжудлиги; нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишда талаб қилинадиган ўлчов асбобларининг мавжудлиги, сиғимлар ва қувурларга ҳажмлагич жадвалларини тузилганлиги ва уларни Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисида сертификат гувоҳномаларининг мавжудлиги. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш — 5 йил; б) автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали сиқилган газни реализация қилиш — 5 йил; в) автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш — 5 йил; г) газ тўлдириш станциялари ёки газ тўлдириш пунктлари орқали суюлтирилган газни реализация қилиш — 5 йил; д) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини қуриш — чекланмаган; е) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан фойдаланиш — чекланмаган; ж) магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини таъмирлаш — чекланмаган; з) нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали реализация қилиш ва заводда идишларга қадоқланганларини реализация қилиш бундан мустасно) реализация қилиш — чекланмаган. |
12. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
4-ИЛОВААвтомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасиПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами ҳамда фаолиятни амалга ошириш манзили кўрсатилади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг (АЁҚШ) лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги ва ўрнатилган асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги; б) АЁҚШнинг техник паспорти ва тасдиқланган технологик схемаси мавжудлиги; в) нефть маҳсулотларини автоцистерналардан қуйиб олишда технологик жиҳозлар ва қувурлар билан таъминланганлиги; г) сиғимларга ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник ҳолати, ёруғ рангларга бўялганлиги, трафарет ёзувларининг мавжудлиги, сиғимларга чиқиш нарвонлари билан таъминланганлиги, нафас олиш мосламаси билан жиҳозланганлиги ҳамда ўлчаш ва намуна олиш люклари билан таъминланганлиги; д) ўрнатилган ҳар бир сиғим учун техник паспортнинг мавжудлиги; е) сиғимларга ва қувурларга ҳажмлагич жадвалларининг мавжудлиги ва амал қилиш муддати ўтмаганлиги; ж) сиғимларни тозалаш жадваллари ва тозалаш далолатномаларининг мавжудлиги; з) ёнилғи тарқатиш колонкаларида пистолет-дастаклар тартиб рақами ва тарқатилаётган ёнилғи русумининг ёзилганлиги, улар орқали тарқатилаётган маҳсулотларни миқдор жиҳатидан тўғри қуйилиши;* и) ваколатли орган томонидан тасдиқланган Нефт, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, ташиш, чиқариш ва ҳисобини юритиш йўриқномасида белгиланган шаклдаги смена ҳисоботининг ҳамда нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш журналининг мавжудлиги; й) 2000 ml гача кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлар ёки 2000 ml дан юқори сиғимдаги суюқлик ўлчагичлар, сатҳни ўлчов воситаси ва ареометр мавжудлиги; к) АЁҚШда намуна олгич ва сув сезгич пастасининг мавжудлиги; л) фаолият юритаётган АЁҚШларга келтирилган нефть маҳсулотларидан олиб қўйилган намуналарнинг (арбитраж) расмийлаштирилиши ва сақлаш шкафларининг мавжудлиги; м) нефть базалардан олинган нефть маҳсулотлари сифатини таҳлил қилиш учун ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган лаборатория билан тузилган шартноманинг мавжудлиги; н) АЁҚШда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан хулоса тақдим этилганлиги; о) АЁҚШда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги юзасидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг тармоқ инспекцияси хулосаси мавжудлиги; п) тарқатилаётган нефть маҳсулотларига сифат сертификатларининг мавжудлиги ва маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига мослиги; р) ўлчов воситаларининг белгиланган муддатда қиёслашдан ўтказилганлиги; с) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 5 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади) |
12. | Изоҳ: | *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
5-ИЛОВАБир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янгидан қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисидаги хулосасиПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналардан фойдаланиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами ҳамда фаолиятни амалга ошириш манзили кўрсатилади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) ўрнатилган технология ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, уларнинг сертификатланганлиги ҳамда энергия тежамкорлик кўрсаткичларига мослиги; б) газдан восита сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқноманинг мавжудлиги; в) газдан восита сифатида фойдаланишда йўқотилиши мумкин бўлган газ ҳисоб-китобининг мавжудлиги; г) газ таъминоти корхоналари томонидан берилган корхонани газлаштириш учун техник хулосанинг мавжудлиги; д) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ қиёслашдан ўтказилган ва ўрнатилган табиий газни ҳисобга олиш ускунаси мавжудлиги; е) табиий газдан фойдаланувчи технологик қурилма ва асбоб-ускуналарни муқобил ёқилғидан фойдаланишга мослаштирилганлиги ҳамда захира ёқилғи хўжалиги яратилганлиги; ё) юқори тежамкор технологик схемаларни, жараёнларни ва сертификатланган газдан фойдаланиш қурилмалари ва газ горелка қурилмалари ўрнатилганлиги; ж) истеъмол қилинаётган табиий газ сарфининг ҳисобланган диапазонида ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини стандарт шартларга келтириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда табиий газни истеъмол қилишни автоматик тарзда назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимига мос бўлган табиий газни ҳисобга олиш приборларини қўллаш;* з) иккиламчи энергия ресурсларидан иқтисодий асосланган ва техник жиҳатдан мумкин бўлган тарзда фойдаланиш; и) хавфсизлик автоматика приборларининг мавжудлиги; й) иссиқлик жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш ва назорат қилиш тизимларини қўллаш; к) табиий газнинг ва ундан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ҳисобга олинишини таъминлаш; л) амалдаги лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ агрегатларни ва иссиқлик қувурларининг қизиш юзасини ҳимояловчи иссиқлик изоляцияларини қўллаш; м) ёнадиган маҳсулотлар таркибини ва ҳароратини назорат қилишни таъминлаш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) ишлаётган газдан фойдаланишда ва ёрдамчи ускунада — 3 йил; б) газдан энергия сифатида фойдаланувчи ташкилотларда (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) — 4 йил; в) газдан фойдаланиш ускунасини мукаммал ёки режадан ташқари таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланганда — ҳар сафар. |
12. | Изоҳ: | Лойиҳа-техник ҳужжатлари газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланишига қадар, техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечиктирилмасдан рўйхатдан ўтказилиши керак. Газлаштириш лойиҳаси газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланишидан аввал, бироқ газлаштириш учун техник шартлар берилган кундан бошлаб 24 ойдан кечикмасдан рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
6-ИЛОВАСуғурталовчини қайта ташкил этишга доир рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Суғурталовчини қайта ташкил этишга доир рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Суғурталовчини қайта ташкил этиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; қайта ташкил этиш шакли (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш); б) муассисларнинг (қатнашчиларнинг) ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори; в) ташкил этилаётган суғурталовчининг баланси ва унинг фаолияти молиявий натижалари прогнози; г) қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар : | а) суғурталовчининг молиявий барқарорлигига қўйиладиган талабларга риоя этиш; б) суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига йўл қўймаслик; в) суғурталовчи томонидан унга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтган ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши;* г) суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
7-ИЛОВАЕр ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) Ф.И.О., дипломи серияси рақами ва санаси; б) ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун буюртма берувчи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома ёки келишувнинг электрон нусхаси; в) ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатларининг электрон нусхалари; г) ариза берувчининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари электрон нусхалари ёки зарур техника ва ускуналарни ижарага олиш бўйича шартноманинг электрон нусхаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар : | а) гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш лойиҳасининг параметрларига риоя қилиш;* б) сув чиқариш тугаллангандан сўнг қудуқ сувининг талаб этиладиган сифат ва таркибга мувофиқлигини аниқлаш учун лаборатория таҳлилини ўтказиш; в) қудуқ атрофи 1-поясининг санитария-ҳимоя зонасини жиҳозлаш (қудуқ ичимлик сув чиқариш ва балнеологик мақсадда бурғиланганда); г) бурғилаш ишлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда бурғилаш қудуғининг техник паспортини тайёрлаш қудуқни ҳисобга қўйиш учун техник паспортни ваколатли органга тақдим этиш (техник паспортда ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геологик-гидрогеологик тавсифи батафсил ва тўлиқ ёритилган бўлиши керак). |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Бурғулаш ишларини бажариш даврига, лекин икки йилдан ошмайдиган муддатга |
12. | Изоҳ: | Рухсатнома ҳар бир бурғилаш қудуғи учун алоҳида берилади. Қуйидагилар учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди: жисмоний шахсларга чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқларни қазиш учун ва суткасига кўпи билан 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун якка тартибда олишга мўлжалланганда; гидрогеология корхоналари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
8-ИЛОВАФильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Фильмни оммавий намойиш этиш учун бир марталик рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Фильмни оммавий намойиш этиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор) |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Кинематография агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР (хориж фуқаролари учун паспортининг электрон нусхаси), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фильмнинг қисқача аннотацияси; фильм муаллифлари тўғрисида маълумот; б) фильмга нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгалари томонидан тақдим этилган аризалар бўйича улар ва фильм муаллифлари (саҳналаштирувчи режиссёр, сценарий муаллифи, мусиқа асари муаллифи, саҳналаштирувчи оператор ва саҳналаштирувчи рассом) ўртасида тузилган шартномалар электрон нусхаси; в) фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилган аризалар бўйича фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхаси; г) фильмнинг электрон шакли (шахсан етказилади). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) фильмнинг оммавий намойиш этишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларга риоя этиш; б) фильмда зўравонлик, порнография тарғиб қилинмаслиги, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни ҳамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатилмаслиги ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатилмаслиги;* в) фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг руҳий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошқа шу каби техник усулларнинг бўлмаслиги; г) рухсатнома олингунга қадар фильмнинг оммавий намойиши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали ёки бошқа усулларда эълон қилмаслик ҳамда чипталар сотувини олдиндан амалга оширмаслик; д) Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга риоя қилиш;* е) рухсатнома берилган фильмдаги саҳналарни рухсатнома олингандан кейин ўзгартирмаслик ёки ваколатли орган томонидан кўриб чиқилиб, оммавий намойишни амалга ошириш учун рухсатнома берилган фильм мазмунига мувофиқ бўлмаган фильмни оммавий намойишини амалга оширишга йўл қўймаслик.* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Фильмнинг оммавий намойиши — фильмни жамоа учун очиқ жойда ёки айни бир оила аъзолари бўлмаган шахсларнинг кенг доираси ҳозир бўлган жойда (кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда ва жойларда) техник воситалар ёрдамида экранда кўрсатиш. Фильмни оммавий намойиш қилишга қуйидаги ҳолларда рухсатнома олиш талаб қилинмайди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан оммавий намойиш этилиши кўрсатиб ўтилган фильмлар; фестиваллар, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун нотижорат мақсадларда хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар учун. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
9-ИЛОВАГеодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарориПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор | |||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Геодезия ва картография ишларини амалга ошириш | ||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс | ||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги | ||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; геодезия ва (ёки) картография фаолиятининг тегишли тури бўйича хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома рақами; б) геодезия ва картография ишларини бажаришга техник лойиҳа (дастур). Унда қуйидагилар акс эттирилади: техник лойиҳа (дастур) ишлаб чиқиш учун асос бўлган техник топшириқ ва техник шартлар; иш объектининг номланиши, буюртмачи тўғрисида маълумотлар, молиялаштириш манбалари, ишларни бажариш муддатлари; иш объектининг табиий-географик хусусиятлари ва жойлашган жойи; объектнинг геодезик, топографик, аэрокосмик ва картографик ўрганилганлиги (ўрганилганликнинг тегишли бўлими режалаштирилаётган иш турларига биноан танланади); режалаштирилаётган иш ҳажми ва турлари, амалга ошириш технологияси тавсифи; объектда ишни ташкил этиш ва тугатиш тадбирлари; меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси; ишларни текшириш ва қабул қилиш тартиби; ишларни бажариш графиги; ишларни амалга ошириш сметаси ва техник-иқтисодий ҳисоблари. | ||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ишларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди. | ||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ишларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор берилганлиги учун йиғим ундирилмайди. | ||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | Геодезия ва картография ишларини амалга оширишга техник лойиҳа (дастурлар)ни ишларнинг смета баҳосидан келиб чиқиб, қуйидаги муддатларда экспертизадан ўтказилади ва қарор қабул қилинади: БҲМнинг 40 бараваригача — 2 иш кунида; БҲМнинг 80 бараваригача — 3 иш кунида; БҲМнинг 200 бараваригача — 4 иш кунида; БҲМнинг 800 бараваригача — 5 иш кунида; БҲМнинг 1600 бараваригача — 6 иш кунида; БҲМнинг 1600 бараваридан ошиқ бўлганда — 7 иш кунида. | ||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) давлат сирларини ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари билан ҳимоя қилинадиган бошқа маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;* б) геодезия ва (ёки) картография ишларини режалаштиришда аввал яратилган геодезия ва картография материаллари ва маълумотларини ишлатишнинг тўлиқлиги; в) геодезия ва картография маҳсулотларига қўйиладиган талабларнинг таъминланиши. | ||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | ||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган | ||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қуйидаги иш турларига талаб этилмайди: қурилиш объектларини жойида белгилаш, бино, иншоотлар ўқлари ва муҳандислик коммуникациялари чизиқларини жойига чиқиб белгилаш бўйича геодезия ишлари; 1:500 масштабли (зичлаштириш тармоқлари ривожлантирилмаган тақдирда) топография-геодезия ишлари, майдони 25 гектар бўлган 1:1 000 масштабли, майдони 100 гектар бўлган 1:2 000 масштабли ишлар ҳамда 10 километргача узунликдаги ва кенглиги 300 метргача бўлган турли масштабдаги чизиқли қидирув ишлари; қурилиш объектларини жойида белгилаш учун геодезия асосини яратиш ишлари; қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ва қурилиш нормаларига мувофиқлигини текшириш мақсадида геодезик ўлчашлар ҳамда янги қурилган бинолар ва уйларнинг жорий съёмкалари; бажарилган кон ва бошқа ишлар ҳажмини уларга ажратилган ерларда ҳисоблаш юзасидан текшириш ишлари; фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш бўйича фаолият кўрсатаётган ва қурилаётган корхоналарнинг маркшейдерлик таъминоти (уларга ажратилган ерларда) билан боғлиқ топография-геодезия ишлари; таълим муассасаларида талабалар амалиёти тартибида бажариладиган геодезия ва картография ишлари, агар улар ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлмаса; турли иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишдаги муҳандислик-геодезия ишлари (зичлаштириш тармоқлари ривожлантирилмаган тақдирда). *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
10-ИЛОВАОммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятни амалга ошириш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги: асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, унинг ташқарисида, икки ёки ундан кўп вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни; Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ — теле, радиодастурларни; Ахборот агентликларини; маҳсулотлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар орқали электрон шаклда тарқатиладиган бошқа оммавий ахборот воситалари турларини давлат рўйхатидан ўтказади: б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари — асосий қисми битта вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади. |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; оммавий ахборот воситасининг номи, тили ва тури; мақсад ва вазифалари; ихтисослашуви; тарқатилиш ҳудуди (веб-сайт бундан мустасно) ва шакли; даврийлиги; молиялаштириш манбалари; таҳририятнинг жойлашган жойи (почта манзили) ва таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар; ҳажми; б) оммавий ахборот воситаси (шу жумладан, Интернет жаҳон тармоғидаги веб-сайт) таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда таҳририят тўғрисидаги низомнинг электрон нусхаси; в) муассис иккита бўлган тақдирда, таъсис шартномасининг электрон нусхаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | а) даврий босма нашрлар (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12,5 баравари; б) теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Ахборот агентликлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари; в) маҳсулотлари Интернет глобал ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи; г) асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек, таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари; д) реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш; б) Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишга йўл қўймаслик; в) миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборот тарқатмаслик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ва порнографияни тарғиб қилмаслик; г) оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик; д) прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг қарори қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш тақиқланади. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас. |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради: даврий босма нашрлар (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах ва бошқалар); теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Ахборот агентликлари; маҳсулотлари Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар); асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек, таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень, альманах, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар); реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар ва бошқалар); оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон шаклда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар). Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле, радиодастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган оммавий ахборот воситаси тушунилади. Қуйидагиларни оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа материалларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари; корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари; тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан, ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле, радио, видео, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
11-ИЛОВАОммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Оммавий тадбирларни, шу жумладан, концерт-томоша тадбирларини ҳамда халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Оммавий тадбир ташкилотчиси — оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат органи, юридик шахс ва 18 ёшга етган жисмоний шахс. |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги: халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш учун; биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун; б) туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бўлимлари — иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун. |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: тадбир ташкилотчиси юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; тадбир ташкилотчиси жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; б) тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбирнинг дастури (оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишилган ҳолда): оммавий тадбирни ўтказиш мақсадлари; оммавий тадбирни ўтказиш объекти; оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва аниқ вақти; тадбирни ҳар бир босқичини ўтказиш учун жавобгар бўлган шахслар; тадбирнинг асосий босқичларининг вақт бўйича жадвали (босқичма-босқич режаси); фойдаланиладиган техник ва муҳандис-техник воситалар (саҳна майдончаси, овоз кучайтириш, электр таъминоти манбаи, чироқ ва пиротехника билан безатилиши, тиббий хизмат кўрсатиш, оммавий тадбир ўтказилгандан кейин ҳудуднинг йиғиштирилиши). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
9. | Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: | а) жамиятнинг ахлоқий асосларини, умуминсоний қадриятларни бузишга қаратилган, конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизлик, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний адоватни қўзғаш, қонунда тақиқланган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадидаги оммавий тадбирларни ўтказмаслик;* б) оммавий тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига риоя қилиш; в) оммавий тадбирларни тайёрлашда ва ўтказишда оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг қурилиш нормалари ва қоидалари, хавфсизлик техникаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартиби, ёнғинга қарш? қоидалар, экология ва санитария-гигиена нормалари ҳамда талабларига мажбурий риоя қилиш; г) муҳандис-техник, коммуникация, ёнғинга қарши, эвакуация ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимларини, бориш йўллари ва транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, шунингдек, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун зарур бўлган техник ускуна, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб қилинган захираси ва турларининг мавжудлиги ва ишга соз ҳолатда бўлишини таъминлаш; д) оммавий тадбирни ўтказиш объектининг ҳудуди бўйлаб томошабинларнинг ҳаракатланишини, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тиббий ёрдам, ёнғинга қарши жиҳозлар ва ускуналарни жойлаштириш жойларини ташкил қилиш схемалари ҳамда оммавий тадбир иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари қоидаларининг мавжудлиги; е) суд томонидан ишга лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган деб топилган, суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларидаги, йил давомида оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган жисмоний шахслар, шунингдек, фаолияти қонун томонидан белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилган ёки тақиқланган нодавлат нотижорат ташкилотлари оммавий тадбирларнинг ташкилотчилари ҳисобланмаслиги;* ж) оммавий тадбир ўтказиладиган жойи ва вақти бўйича бошқа оммавий тадбир билан тўғри келиб қолмаслиги; з) оммавий тадбир ўтказиладиган жойда жамоат транспортининг мавжудлиги ёки оммавий тадбир тугагандан кейин оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тадбир иштирокчиларининг жамоат транспортидан фойдаланишларини таъминлаш; и) оммавий тадбирнинг оммавий тадбир дастурига мувофиқ ўтказиш;* й) рухсатномада белгиланган тартибда ўтказиладиган оммавий тадбирлар ёки оммавий тадбирлар дастурлари умумий вақти ва сонининг ошиб кетмаслигини таъминлаш;* к) томошабинларнинг чипталарда кўрсатилган ўринларга жойлашишини таъминлаш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | а) халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан — 5 иш куни; б) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни; в) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни; г) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни; д) биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан — 5 иш куни; е) биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан — 5 иш куни. |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Рухсатнома аризага мувофиқ: муайян тадбирни бир маротабаўтказиш учун берилади; оммавий тадбирлар бир турдаги дастур бўйича айнан битта оммавий тадбирни ўтказиш объектида айнан битта оммавий тадбирнинг ташкилотчиси томонидан ўтказилган тақдирда (киносеанслар, театр спектакллари, цирк томошалари ва шу кабилар), талабгорнинг аризасида оммавий тадбирларнинг сонини кўрсатган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга рухсатнома берилади. |
12. | Изоҳ: | Оммавий тадбир — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий (анжуманлар, конференциялар, съездлар ва бошқалар), маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий, адабий ва бошқа фестиваллар, концерт, театр, спорт, реклама тадбирлари, халқ сайиллари, цирк, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар ва бошқалар), шунингдек, умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари. Биринчи тоифадаги оммавий тадбир — 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир; иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган оммавий тадбирларни ўтказиш объектларида оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар олиш талаб қилинмайди. Кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига оммавий тадбир ўтказиш учун рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди, бунда тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
12-ИЛОВАХўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олишнингПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондида (устав капиталида) акция (улуш) олиш учун бир шахс, бир гуруҳ шахслар томонидан олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, ишончли бошқариш ва бошқа битимлар тузиш | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Жисмоний ва юридик шахслар (шахс ва/ёки шахслар гуруҳи) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | а) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан: республиканинг барча ҳудудларида ёки бир нечта ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда; агар хўжалик юритувчи субъект ва инвестор ёки шахслар гуруҳи ҳисобланадиган инвесторлар республиканинг турли ҳудудларида жойлашган бўлса — устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда; хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) хорижий инвесторлар томонидан олишда; хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда, битимда иштирок этаётган шахслардан бирининг жами актив баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган соф тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса; б) Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан: республиканинг тегишли ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: талабгор — акцияни (улушни) олувчи жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, телефон рақами, электрон почта манзили ва ўзининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:
талабгор — акцияни (улушни) олувчи юридик шахс учун — номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори ҳақидаги қуйидаги маълумот:
талабгор — юридик шахснинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида маълумот:
б) устав фондидан акция (улуш) олинаётган хўжалик юритувчи субъектноми, СТИР, юридик манзили, телефон рақами, электрон почта манзили, устав фондидан инвестор (акция (улуш) олувчи шахс) томонидан олинадиган акциялар (улушлар) миқдори, устав фондига талабгор томонидан киритиладиган мол-мулкнинг қиймати, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори кўрсатилган маълумот; в) устав фондидан акция (улуш) олинаётган хўжалик юритувчи субъект — юридик шахснинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:
г) талабгорнинг ариза берган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар; д) ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи; е) шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисида, бу шахсларнинг гуруҳга кириш асослари кўрсатилган маълумотлар (шахслар гуруҳи деганда «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган шахслар йиғиндиси тушунилади). Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни ваколатли органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар иштирокчилари ваколатли органга ахборот тақдим этишда, тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатиши керак. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 8 иш куни. Битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, ваколатли орган аниқланган асосларни аниқ кўрсатган ҳолда хабарнома юбориш орқали аризани кўриб чиқиш муддатини кўпи билан бир ойга узайтириши мумкин. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) хорижий инвестор объектив сабабларга кўра молиявий ҳисоботни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса ёки ушбу ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улашларни) олиш бўйича исталган битимни тузишга олдиндан розилик олиши шарт; б) ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда (ахборотларда) киритилган ҳолатлар ўзгарган тақдирда бу ҳақда ваколатли органни қарор қабул қилгунгача ёзма шаклда хабардор қилиш шарт; в) ваколатли орган ҳаракатларни содир этишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик бериш товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келмаслиги лозим. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур бўлади, агар: бундай шахс ёки шахслар гуруҳи кўрсатилган акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш ҳуқуқини олса; битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса. Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди: хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига; хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз акцияларини олишга доир битимларга; акциядорлик жамияти ўз устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини сақлаб қолган тақдирда, бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда; устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) ишончли бошқарувга берилганда, шунингдек, акциялар (улушлар) кейинчалик қайта сотиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан олинганда; устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ олинишига доир битимларга; хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) давлат хусусийлаштириш дастурлари доирасида олинишига доир битимларга; устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) жисмоний шахс томонидан олинишига доир битимларга, агар ариза билан мурожаат этилган пайтда бундай жисмоний шахс бирор-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этмаган бўлса. Қимматли қоғозлар савдоларининг ташкилотчилари қимматли қоғозлар савдоларини ташкил этиш қоидаларига кўра, инвесторни хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги акцияларни олиш тартибига риоя қилишнинг зарурлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт, қимматли қоғозлар мулкдори ёки қимматли қоғозлар савдоларини ташкил этиш қоидаларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларга мулкий ҳуқуқ эгалари бундан мустасно. Агар хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик ва (ёки) жисмоний шахслар хатти-ҳаракатлари (битимлари) истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битим тузиш учун олдиндан розилик бериш ҳақидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
13-ИЛОВАХўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга рухсатнома олишПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга рухсатнома олиш | |||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш | ||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс | ||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | а) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси: агар қатнашчилар ёки ҳаракатни амалга оширувчи қатнашчилардан бири ўз фаолиятини республиканинг икки ва ундан кўп ҳудудларида амалга оширадиган ҳолатларда; битимда иштирок этаётган шахслардан бирининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни сотишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса; б) Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари: хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини республиканинг тегишли ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда. | ||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: хўжалик юритувчи субъектнингноми, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори; қўшиб юбориладиган хўжалик юритувчи субъектнинг номи, СТИР, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили, муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори; б) қўшиб оладиган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида қуйидаги маълумот:
в) қўшиб юбориладиган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) қатнашиши тўғрисида маълумот:
г) амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳар бир қатнашчисининг ариза берилган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар; д) ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи. Ахборот таркибида тижорат сирининг мавжудлиги уни ваколатли органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлаолмайди, бунда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларнинг қатнашчилари ваколатли органга ахборот тақдим этишда тижорат сиридан иборат бўлган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатиши керак. | ||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари | ||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | битим тарафларининг охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг (тушум мавжуд бўлмаган тақдирда — активлар баланс қийматининг) 0,05 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан кам бўлмаган ва минг бараваридан кўп бўлмаган миқдорда | ||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 8 иш куни. Битим рақобатни, шу жумладан, товар ёки молия бозорида устун мавқени пайдо қилиш ёхуд кучайтириш воситасида чеклашга олиб келишига ёки олиб келиши мумкинлигига асослар пайдо бўлган тақдирда, ваколатли орган аниқланган асосларни аниқ кўрсатган ҳолда хабарнома юбориш орқали аризани кўриб чиқиш муддатини кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. | ||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга (битимлар тузишга) олдиндан розилик берилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келмаслиги лозим. | ||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | ||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил | ||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур. Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди: хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш чоғида унинг муассисларига; хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра қўшиб юборилиши ва қўшиб олинишига доир битимларга. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш қуйидаги тарзда бўлиши мумкин: битта товар ёки молия бозорида фаолиятни амалга оширувчи икки ёки бир нечта рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларни горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олиш; хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олишдаги ҳар бир иштирокчи учун ишлаб чиқаришнинг (ишларни, хизматларни бажаришнинг) турли босқичларида зарур бўлган товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган, ўзаро рақобатлашмайдиган икки ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олиш. Ваколатли орган товар ёки молия бозорида ҳатто хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахснинг устун мавқеи вужудга келиши ёки кучайиши ва рақобатнинг чекланиши, ножўя оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахслар ўз хатти-ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
14-ИЛОВАЎсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | а) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш учун; б) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш учун. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, яшаш манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; йиғиш (тайёрлаш)нинг мақсади (ёввойи ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқариш, ёввойи ўсимликларни хом ашё шаклида етказиб бериш, ширинмия илдизидан экстракт ишлаб чиқариш, ширинмия ўсимлигини хом ашё шаклида етказиб бериш, плантация барпо этиш учун экиш материаллари (уруғ, қаламча), тижорат мақсадларида, илмий мақсадларда); Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги мавжудлиги; йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ўсимликлар номи, тайёрланадиган қисми, ўлчов бирлиги (кг., тонна, кубометр, дона), йиғиш (тайёрлаш) ва (ёки) табиий муҳитдан ажратиб олиш муддати. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов МИҚДОРЛАРИ
Илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда Қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини ғамлаш (тўплаш)га тўлов мазкур тур учун белгиланган тўловнинг 0,2 % миқдорида ундирилади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, мустақил равишда ёки учинчи шахсларни жалб этган ҳолда тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларига риоя қилиш; б) ўсимликларни тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ўсимликларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан, фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилишни экологик, санитария ва гигиена, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш; в) муҳофаза этиладиган ҳудудларда ўсимлик дунёсидан фойдаланишни уларда белгиланган режимлар асосида амалга ошириш; г) рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амал ошириш; д) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Р?хсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Рухсатномада белгиланган муддатга берилади. Бунда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | 1. Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни ғамлаганлик (тўплаганлик) бўйича имтиёзлар: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмияни етказиб беришга оид шартномалар бўйича мажбуриятларни ижро этиш юзасидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) шарти билан яланғоч қизилмияни ғамлашда (тўплашда) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этилади; Қизил китобга кирмайдиган ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан (яланғоч қизилмиядан ташқари) экстракт тайёрланганда ёки Ўзбекистон Республикасининг экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан уларни хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтирилади; «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирмайдиган (яланғоч қизилмиядан ташқари) ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёки кўрсатилган эркин иқтисодий зона қатнашчилари билан ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтирилади; плантациялар ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлар, кўчатлар) учун белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтирилади; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан бошқа ерларда яланғоч қизилмия ғамлаш (тўплаш) ва Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган яланғоч қизилмия илдизини хом ашё сифатида етказиб бериш юзасидан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида камайтирилади. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш шаклида улар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёз берилган ҳолда яланғоч қизилмия ғамланганлиги (тўпланганлиги) учун тўлов Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи, хом ашё шаклида яланғоч қизилмияни етказиб беришга юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузган қайта ишлаш ташкилотлари томонидан (рухсатнома олинмасдан) белгиланган тўловларнинг 3 фоизи миқдорида тўланади. 2. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади. Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади. Келгуси йил учун доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар табиатдан фойдаланувчилар томонидан жорий йилнинг 1 декабридан 30 декабрига қадар бўлган даврда берган буюртманомалари асосида шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига келишиш учун юборилади. Табиатдан фойдаланувчиларнинг буюртманомаларига асосан 1 апрелдан 30 майга қадар ушбу ўсимлик турлари захираларининг мавжудлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижобий хулосасига асосан уларни ғамлаш (тўплаш) учун қўшимча квоталар ажратилиши мумкин. Камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва республикадан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади. 3. Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун рухсатномани олиш талаб этилмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
15-ИЛОВАДавлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони; дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй); кесишдан мақсад. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов МИҚДОРЛАРИ
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш; б) ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда ва жойларга рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчатларини экиш (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Рухсатнома берилган йилнинг 31 декабрига қадар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | I. Дарахтлар ва буталарни кесиш — бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиб олиб ташлаш. II. Ушбу паспорт қоидалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди: жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга; питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга; юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга. III. Дарахтлар ва буталарнинг қуйидаги тоифалари ўрмон фондига кирмайди: шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар; темир йўллар ва автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган ҳудудларидаги иҳота дарахтзорлар; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтлар ва бутазорлар; томорқа ер участкаларидаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ва бутазорлар. IV. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг рухсатномаси асосида мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган тўловларсиз амалга оширилади. Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди. Дарахтлар ва буталарни кесишга бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади. Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни Давлат экология қўмитаси бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар кўчиришнинг имкони бўлмаса Давлат экология қўмитаси органлари томонидан рухсатномалар расмийлаштирилади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
16-ИЛОВАЁввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ёввойи ҳайвонларни овлаш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; ов қилиш тури (саноат, спорт, ҳаваскорлик ва ўлжа олиш, илмий, тиббий ва назорат мақсадида); ёввойи ҳайвон турининг номи; тутиш учун рухсат этилган ёввойи ҳайвонларнинг сони; ов қилиш муддати; ёввойи ҳайвонларни тутиш жойи (жисмоний шахслар учун); тутиш усули (тутиш, отиш); б) ов қуролини сақлаш ва олиб юриш учун амалдаги рухсатноманинг нусхаси (жисмоний шахслар учун); в) овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилган овчилик гувоҳномасининг нусхаси (жисмоний шахслар учун); г) ҳайвонларни саноат мақсадида тутиш ҳолларида, агар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб чиқиш мўлжалланаётган бўлса, етказиб бериш шартномалари (шартнома) нусхаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида. |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 1-иловада белгиланган миқдорларда тўловлар ундирилади. Тўловлар тўлиқ ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни Ваколатли орган қарор қабул қилиш учун табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида, мустақил равишда ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўрганишлар, тадқиқ қилишлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда кўриб чиқиш муддати 30 кунгача узайтирилади. |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мажбурий риоя этиш; б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган Ов ва балиқ овлаш қоидаларига риоя қилиш; в) тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитларининг мавжуд бўлиши. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2-иловага мувофиқ рухсатномада белгиланган муддатда |
12. | Изоҳ: | Питомникларда, ҳовуз хўжаликларида етиштирилган ва уларнинг ҳудудидаги ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома талаб этилмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
17-ИЛОВАЎзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; ҳайвонларни тутишнинг мақсади; ҳайвонларни тутиш муддатлари; ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман); тутиш усули (тутиш, отиш); б) ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахснинг овчилар жамоат бирлашмалари томонидан берилган овчилик гувоҳномасининг нусхаси (жисмоний шахслар учун). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида. |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 1-иловада белгиланган миқдорда тўловлар ундирилади. Тўловлар тўлиқ ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талаб ва шартларга риоя қилиш; б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган Ов ва балиқ овлаш қоидаларига риоя қилиш; в) тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитларининг мавжуд бўлиши. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (5 иш куни) |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2-иловага мувофиқ рухсатномада белгиланган муддатда. |
12. | Изоҳ: | Рухсатномалар жорий йилга белгиланган квоталар доирасида берилади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
18-ИЛОВАЁввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник, шунингдек, зоология коллекциялари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник, шунингдек, зоология коллекциялари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Питомникдаги ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, зоологик коллекцияларни сақлаш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; ҳайвонот дунёси объектларини (кейинчалик табиатга қўйиб юбориш учун урчитиш, илмий тадқиқотлар, тижорат мақсадлари ва бошқалар) ёки коллекцияларни сақлашнинг мақсади; турлари (кичик турлари, агар дурагай бўлса — ота-оналарининг турлари кўрсатилади) бўйича сони кўрсатилган тирик ҳолдаги ҳайвонларнинг, ҳайвонот дунёси объектлари коллекцияларининг рўйхати; коллекция препаратларини консервациялаш тури (нам препаратлар, таналар, тулумлар ва бошқалар); ҳайвонот дунёси объектлари ва коллекцияларининг келиб чиқиши (сотиб олиниши); питомникда ҳайвонларнинг қайси авлоди мавжудлиги; ҳайвонларни сақлаш шароитлари (қафасда, темир панжарали жойда, эркин ва бошқалар); ҳайвонлар белгисининг мавжудлиги (тавсифлаш, тартиб рақамини кўрсатиш). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида. |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) жадал суръатларда ҳайвонлардан фойдаланилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ҳайвонларнинг яшаш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни экологик, санитария-гигиеник, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъи риоя этиш бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш; б) рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш; в) рухсатномага ўз ихтиёри билан қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритмаслик; г) ветеринария хизматининг мавжудлиги. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас. |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Гувоҳнома беришдан олдин ваколатли органнинг ҳудудий органлари жойига чиққан ҳолда ҳайвонларни урчитиш ва сақлаш шароитлари ўрганади. Ўрганиш натижаси бўйича хулоса расмийлаштирилиб, ваколатли органга тақдим этилади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
19-ИЛОВАМаданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами кўрсатилади; б) амалга оширилиши назарда тутилаётган асрашга доир ишларнинг лойиҳаси (ваколатли орган буюртмачи бўлган ҳолатлар бундан мустасно); в) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар бўйича ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тавсия этилган методика бўйича Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | а) маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида; б) республика аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида; в) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мерос рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган йирик асрашга оид ишлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида. |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Мавжуд эмас |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 25 иш куни (ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектларда бажариладиган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар бўйича 35 иш куни) |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; б) асрашга доир ишларни рухсатномада кўрсатилган жой ва муддатда ўтказиш; в) ваколатли органга тақдим этилган ва белгиланган тартибда маъқулланган асрашга доир ишларнинг лойиҳасига қатъи риоя қилиш;* г) асрашга доир ишларни амалга ошириш муддатига ёки лойиҳасига 10 фоиздан кўп бўлмаган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлганда, бу ҳақда ваколатли органни олдиндан ёзма равишда хабардор қилиш;* д) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш; е) лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назорати ва ваколатли орган томонидан шартнома асосида илмий-техник назорат амалга оширилишини ташкил этиш; ё) талабгорда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжуд бўлиши. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Ушбу паспорт қоидалари археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишга татбиқ этилмайди. ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектлар бўйича режалаштирилган катта ҳажмдаги асрашга оид ишлар маъқулланган тақдирда, ваколатли орган ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тавсия этилган методикаси бўйича Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи билан биргаликда кўриб чиқиб, тегишли муносабат билдириш учун ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси марказига юборади. Лойиҳага нисбатан 10 фоиздан кўп бўлган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда, ариза берувчи умумий асосларда маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун янги рухсатнома олиши лозим. Рухсатномани олиш учун асос бўлган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг бекор қилиниши рухсатномани бекор бўлишига олиб келади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
20-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс (иш берувчи) ва жисмоний шахс (иш берувчи ёки чет эл фуқароси) |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: чет эл фуқаросининг Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили, Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили; маълумоти, мутахассислиги; иш берувчининг Ф.И.Ш ёки номи, фаолият тури, СТИР (ЖШ ШИР); тахмин қилинган иш ҳақи, мунтазамлиги, лавозими; миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтиш муддатлари (бор бўлса); б) чет эл фуқароси паспортининг электрон нусхаси; в) чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш истаги ва шартлари тўғрисида иш берувчи билан иш ҳақи (мукофот пули) ҳажми кўрсатилган дастлабки келишувни тасдиқловчи меҳнат шартномасининг лойиҳаси; г) чет эл фуқаросининг 3х4 см ҳажмли электрон фотосурати; д) чет эл фуқаросининг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар; е) виза режими ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари кириш визасининг нусхаси («Е» меҳнат визаси, «В-1» ва «В-2» иш визаси, «S-3» хизмат визаси ёки ватандошлар учун назарда тутилган бошқа турдаги визалар). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида; малакали мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида; ватандошлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида; бошқа чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида; бошқа чет эл фуқаролари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида. Юқорида кўрсатилган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; қолган маблағларнинг 50 фоизи ваколатли органнинг ҳисобварағига ҳамда 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига йўналтирилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳоли бандлиги, иш берувчининг фуқаролик мажбуриятини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш; б) сўралаётган чет эл фуқароларининг сони ва мутахассислиги (лавозимлари) ишчи кучига бўлган амалдаги эҳтиёжга мос келиши; в) чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига зид, шу жумладан, жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи ҳаракатларни содир этмаслик; г) ваколатли органга тақдим этилган маълумотларда (ташкилот тўғрисида маълумотлар, аризалар, сўровномалар, паспорт маълумотлари ва бошқалар) бўлган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилиш; д) визасининг муддати тугаган ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида 3 кундан ортиқ муддат давомида рўйхатдан ўтмаган, Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари учун тасдиқнома олиш учун ҳужжатлар тақдим этмаслик; Иш берувчига қўйиладиган қўшимча талаб ва шартлар: е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати тугашидан кейин чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш; ё) чет эл фуқароси ишдан бўшатилса ёки ташкилот тугатилган бўлса, ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) иш берувчиларга тасдиқномалар юқори малакали ва малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — меҳнат шартномалари амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга; б) бошқа чет эл фуқаролари учун — тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. |
12. | Изоҳ: | Иш берувчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, юқори малакали ва малакали мутахассислар ўттиз иш куни давомида янги иш берувчини топишга ҳақли. Бу давр мобайнида уларга аввал берилган тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақлаб қолинади. Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ушбу Паспорт қоидалари қуйидаги тоифадаги чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4008-сон қарори 5-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган шахсларга; Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари, шунингдек, дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга; Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги илтимосномаларига кўра, туризм соҳасидаги ишларга уч ойгача бўлган муддатга жалб қилинадиган мутахассисларга; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган ёки ташкил этиладиган хорижий ва қўшма корхоналар таъсисчилари, шу жумладан биринчи раҳбарларига (улар билан тегишли лавозимларга меҳнат шартномалари тузилган кундан бошлаб), уч ойгача бўлган муддатда; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фан ва маданият арбобларига; Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг дастурлари доирасида таътил вақтида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитациядан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходимлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактаблари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга; Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга; Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг чет эллик мутахассисларига; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ишга жойлаштиришнинг бошқа тартиби белгиланган шахсларга. меҳнат фаолиятини хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда олиб борувчи ходимларга (ушбу тоифадаги фаолият учун тасдиқнома талаб этилмайди) |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
21-ИЛОВАДавлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Давлат ўрмон фондига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; фойдаланиш тури (пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш); пичан ўриш ҳажмлари (кг, тонна, кубметр), отлар, эшаклар сони қорамоллар (чорва моллари) ўтлатилганда — уларнинг тахминий ёши ва фойдаланиш муддати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш; б) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг 10 иш куни давомида ваколатли органга ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи бўйича қисқа ҳисобот бериш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Рухсатномада кўрсатилган муддатда берилади. Бунда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати 31 декабрдан кеч бўлмаган муддатда тугайди. |
12. | Изоҳ: | Пичан ўриш ҳамда табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатиш меъёрлари ва муддатлари тегишли қишлоқ хўжалиги, шунингдек, ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
22-ИЛОВАЎзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома | ||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш | |||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси | |||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини — барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда; ғамлаш ёки тўплаш усули; ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман); ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тн, дона, кубметр); ғамлаш (тўплаш) муддатлари; ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги. | |||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; б) табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; в) хорижий фуқаролар учун — 10 АҚШ доллари миқдорида. | |||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: |
| |||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни | |||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мажбурий риоя этиш; б) ўсимликларни тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган хўжаликлар ва ҳудудларда ўсимликларнинг ўсиш жойларини сақлаб қолиш учун биотехник ҳамда қайта тиклаш тадбирларини, шу жумладан фойдаланиш жараёни натижасида бузилган ўсимлик ва тупроқ қопламини рекультивация қилишни экологик, санитария ва гигиена, бошқа меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этиш; в) муҳофаза этиладиган ҳудудларда ўсимлик дунёсидан фойдаланишни уларда белгиланган режимлар асосида амалга ошириш; д) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи). | |||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Рухсатномада белгиланган муддатда, аммо кўпи билан берилган йилнинг 31 декабригача | |||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлари учун рухсатномалар жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида берилади. Тасдиқланган квота доирасида рухсатномалар талабнома берган жисмоний ва юридик шахсларга берилади. Махсус экин майдонлари (плантация) ва парваришхоналарда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тўплаш) учун рухсатнома талаб этилмайди. Ушбу паспорт талаблари Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқиб кетишга рухсатномаларга татбиқ этилмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
23-ИЛОВАХорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс (хорижий кинокомпания ёки бошқа хорижий ташкилот) |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Кинематография агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР (агар мавжуд бўлса), почта манзили, электрон почта манзили, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фильм тури (кўп серияли, бир серияли, қисқа метражли); саҳналаштирувчи режиссёр; фильмни тасвирга олишни ташкил этиш бўйича ишларнинг бошланиш ва тугаш саналари; б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасвирга олиш режалаштирилаётган фильм сценарийси (фильм эпизодларидаги кўриш ва овозли тасвирлар матнда ифода этиладиган, фильм суратга олиш талабларига мувофиқ бўлган фильмни тасвирга олишнинг ижодий ва ишлаб чиқариш-техник лойиҳаси)нинг давлат тилидаги ёки рус тилидаги босма (ёки электрон) варианти. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Ариза берувчи Ўзбекистон брендини илгари суриш шарти билан, шу жумладан, кириш (сарлавҳа) ва (ёки) якуний титрда тасвирга олиш мамлакати ҳамда жойини (объекти) алоҳида кадрлар билан кўрсатиш орқали моддий-маданий мерос объектларида тасвирга олиш учун ушбу йиғим тўлашдан озод этилади. |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) фильм сценарийсида: миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни тарғиб этувчи; фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган; Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ноҳаққоний ёки бузиб акс эттирувчи; экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналар мавжуд бўлмаслиги керак; б) фильмни тасвирга олиш ишлари рухсатномада белгиланган кунлардан ортиқ амалга оширмаслик; в) кино ва видео тасвирга олиш жараёнида тасвирга олинаётган материалнинг ҳақиқий мазмуни билан ваколатли орган томонидан кўриб чиқилган фильм сценарийси ўртасида тафовутлар бўлмаслиги. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Аризага кўра рухсатномада кўрсатилган муддатда берилади. Тасвирга олиш жараёни давомида фильмни тасвирга олиш кунларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келса (кўриб чиқилган фильм сценарийси мазмунига ўзгартириш киритмасдан), рухсатнома муддати сўралган муддатга узайтириб берилиши мумкин. |
12. | Изоҳ: | Фильм — оригинал сценарий ёки адабий асарни экранлаштириш асосида тасвирга олинадиган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар ва ижтимоий видеороликлар) Кино ва видео тасвирга олиш — ўзаро боғлиқ тасвирларни кинотасма (целлулоид асосида) ёки рақамли воситаларга овоз ёки овозсиз қайд этиш йўли билан кинематографик тасвирларни яратиш жараёни. Фильм Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон кинемотографистлари жалб этилган ҳолда суратга олинган тақдирда, рухсатнома олиш талаб этилмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
24-ИЛОВАМаданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишишПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этишни келишиб олиш | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Маданий бойликларни очиқ савдога (аукционга) тақдим этиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; маданий бойликларнинг рўйхати; маданий бойликларнинг қисқача таснифи (даври); б) маданий бойликка мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон нусхаси; в) маданий бойликнинг уч хилда (анфас, ўнг ва чап, орқаси) олинган камида 4 та фотосурати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори талабларига риоя қилиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни реализация қилиш бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидор ёзма равишда огоҳлантирилгандан кейингина амалга оширилади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
25-ИЛОВАКатта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун рухсатнома, паст ва ўртача фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш бундан мустасно | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш, паст ва ўртача фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш бундан мустасно | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Жисмоний ёки юридик шахслар (юк ташувчи ёки юк жўнатувчи) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; транспорт воситаси, тиркамасининг русуми, тури, давлат рақами белгилари ва юкнинг ўлчамлари; транспорт воситасининг юк билан ва юксиз вазни; ҳайдовчи ва юк ташишга масъул бўлган ходимларнинг Ф.И.О.; ҳаракатланиш йўналиши, белгиланган санаси ва вақти, транспорт воситасининг юк билан энг кам бурилиш радиуси, ғилдирак йўлларининг ва ғилдиракларнинг сони, ўқларга тушадиган оғирликнинг тақсимланиши, умумий оғирлиги; юкли транспорт воситасининг ўлчамлари, транспорт воситасининг русуми ва тури; куннинг ёруғ ёки қоронғу вақтида ҳаракатланиши; автомобилнинг ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши учун ҳимоя қилувчи кузатувчи махсус автомобилга эҳтиёж мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги; б) ғилдиракларнинг жойлашиш чизмаси. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Ундирилмайди | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | а) миллий юк ташувчилар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари; б) хорижий юк ташувчилар учун: 100 км га қадар — 25 АҚШ доллари; ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари миқдорида. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов:
Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун тўлов:
Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун 0,15 АҚШ доллари миқдорида ундирилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 8 иш куни | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари талабларига риоя қилиш; б) рухсат этиладиган энг юқори тезлик 50 км/соатдан ошмаслиги, тезликни чегараловчи белги транспорт воситасига йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тарзда ўрнатилганлиги;* в) ҳайдовчилар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши ва тасдиқланган йўналишга қатъи риоя қилиши;* г) автотранспорт воситаларининг рухсат этилган габаритлари(автотранспорт воситаларининг рухсат этилган ўлчамлари олиб қўйиладиган кузовларни ва юк учун тараларни, шу жумладан, контейнерларни ўз ичига олади):
д) транспортнинг меъёрий оғирлик ўлчамлари:
Бунда: НГ — (занжирли оғирлик). НК — (ғилдиракли оғирлик). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | а) Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан — Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки ташқаридан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда; б) ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан — Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудида ва вилоятлараро юк ташишни амалга оширишда; в) шаҳар (туман ) электр транспорти, электр тармоғи ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан — юкнинг баландлиги йўл сатҳидан 4,5 метрдан юқори бўлган тақдирда; г) темир йўл органлари билан — юк ташиш йўналиши темир йўл билан бир сатҳда кесишганда, транспорт воситасининг юк билан ёки юксиз кенглиги 5 метрдан, йўл сатҳидан баландлиги 4,5 метрдан, бир тиркамали (ярим тиркамали) автопоезднинг узунлиги 20 метрдан, икки ва ундан ортиқ тиркамали автопоезднинг узунлиги 24 метрдан ортиқ бўлса, шунингдек, транспорт воситасининг умумий оғирлиги 52 тоннадан юқори ёки ҳаракатланиш тезлиги соатига 5 километрдан кам бўлса, юк ташиш йўналиши темир йўл кўприги, темир йўл ўтказгичи остидан ўтганда, транспорт воситасининг кенглиги юки билан ёки юксиз 5 метрдан ортиқ, баландлиги йўл сатҳидан 4,35 метрдан ортиқ бўлса. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Бир марта юк ташиш учун берилади. Кўп марталик рухсатномалар бир хил турдаги маълум миқдордаги юкларни белгиланган қатнов бўйича ташишга ёки белгиланган муддатга берилиши мумкин (бу ҳолда ташилаётган юк ҳажми, аниқ бир объектнинг қурилиш муддати ва бошқалар ҳисобга олинади). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
12. | Изоҳ: | I. Катта ҳажмли юк — ўлчамлари (баландлиги, кенглиги ёки узунлиги)нинг бирорта кўрсаткичи уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда мазкур паспортда баён этилган меъёрий ўлчамлардан катта бўлган юк. Оғир вазнли юк — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги мазкур паспортда баён этилган меъёрий миқдорлардан ортиқ бўлган юк. II. Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли-ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади. Чизиқли-ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак. Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларири аниқлашда ўлчаш асбобининг икки фоизли фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади. Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин. III. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига ёки Давлат чегараси ташқарисидан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда ваколатли органлардан олинган ва келишилган рухсатнома ҳамда йўналиш чизмалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берилиши билан бир вақтда катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш учун йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига реал вақт режимида электрон шаклда киритилади ва уларга асосан белгиланган тартибда ҳаракатланишни бошлашга рухсат берилади. Божхона органлари томонидан автотранспорт воситасининг махсус рухсатномада кўрсатилган оғирлик габарит параметрларидан ортиқ эканлиги аниқланган тақдирда, бундай автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказишга йўл қўйилмайди ва унинг келгусидаги ҳаракатланиши янги махсус рухсатномага мувофиқ амалга оширилади. IV. Хорижий юк ташувчилардан тўловлар миллий валюта «сўм»да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ундирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
26-ИЛОВААвтомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатномаПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Бошқа модель ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда, автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; мазкур паспортнинг 12-бандида кўрсатилган қайта жиҳозлаш тури; қайта жиҳозлашни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектининг номи, СТИР (ёки ЖШ ШИР якка тартибдаги тадбиркорлар учун) ва жойлашган манзили; автомототранспорт воситасининг техник паспорт ёки автомототранспорт воситасини унинг эгасига тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат номи, рақами ва санаси; б) транспорт эгаси 16 ёшга тўлмаганлар бўлса — туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чет эл фуқароси бўлса — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки чет эл фуқаросининг миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси электрон нусхаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) рухсатномада кўрсатилган қайта жиҳозлашни амалга ошириш; б) ишлаб чиқарилганига 20 йил ва ундан ортиқ муддат ўтган автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлатмаслик (автомототранспорт воситаларининг кузов, кабина ва двигателларини худди шу русумдаги (ёки шу русумнинг янги модификациясидаги) кузов, кабина ва двигателларга алмаштириш бундан мустасно); транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи завод томонидан кўзда тутилмаган қайта жиҳозлашга йўл қўйилмайди. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Автомототранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати: I. Автомототранспорт воситасини бир турдан бошқа турга ўзгартириш: енгил турдан фургон турига; енгил турдан пикап турига (кузовини алмаштириш шарти билан); енгил турдан юк турига (бортли, бортли-тентли); енгил турдан махсус турга; енгил турдан рефрежиратор турига; микроавтобус турдан юк-фургон турига; микроавтобус туридан юк-бортли турга; микроавтобус туридан юк-бортли-тентли турга; микроавтобус туридан юк-йўловчи турига; микроавтобус туридан махсус турга; автобус туридан юк-фургон турига; автобус туридан юк-бортли турга; автобус туридан юк-бортли-тентли турга; автобус туридан юк-йўловчи турига; автобус туридан махсус турга; юк-бортли турдан махсус турга; юк-бортли турдан ўзи ағдарувчи турга; юк-бортли турдан юк-фургон турига; юк-бортли турдан юк-бортли-тентли турга; юк-бортли турдан рефрежиратор турига; махсус турдан юк-бортли турга; махсус турдан ўзи ағдарувчи турга; махсус турдан юк-фургон турига; махсус турдан юк-бортли-тентли турга; махсус турдан рефрежиратор турига; ўзи ағдарувчи турдан махсус турга; ўзи ағдарувчи турдан юк-бортли турга; ўзи ағдарувчи турдан юк-бортли-тентли турга; ўзи ағдарувчи турдан юк-фургон турига; ўзи ағдарувчи турдан рефрежиратор турига; ўтирма тортувчи турдан ўзи ағдарувчи турга; ўтирма тортувчи турдан юк-бортли турга; ўтирма тортувчи турдан юк-бортли-тентли турга; ўтирма тортувчи турдан махсус турга; ўтирма тортувчи турдан рефрежиратор турига; рефрежиратор туридан махсус турга; рефрежиратор туридан ўзи ағдарувчи турга; рефрежиратор туридан юк-фургон турига; рефрежиратор туридан юк-бортли-тентли турга; рефрежиратор туридан юк-бортли турга; бетон қоргич туридан юк-бортли турга; бетон қоргич туридан юк-бортли-тентли турига; бетон қоргич туридан юк-фургон турига; бетон қоргич туридан ўтирма тортувчи турга; бетон қоргич туридан рефрежиратор турига. II. Автомототранспорт воситасининг кузови ҳамда деталларини ўзгартириш: юкхонанинг (бортнинг) габарит ўлчамларини ўзгартириш (кўтариш, узайтириш); юкхона эшикларининг икки ёнга вертикал очилишига рухсат бериш; чет элда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар кузовини алмаштириш; автотранспорт воситаларининг ташқи кўринишига (кузов) ўзгартириш(лар) киритиш (масалан, «Captiva-3» русумли автомобилни «Captiva-4» русумига); автотранспорт воситасининг двигателини ўзгартириш; ярим тиркамани тиркамага ўзгартириш; қўшимча ёқилғи сиғими (бак) ўрнатиш; қўшимча ўриндиқ ўрнатиш ёки камайтириш (олиб ташлаш); автотранспорт воситасига ишлаб чиқарган корхона томонидан кўзда тутилмаган антенна, сирена, рация ўрнатиш; эҳтиёт (захира) ғилдирагини белгиланмаган жойда (орқа эшикка) ўрнатиш; автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартиришга олиб келмайдиган ёритиш чироқларини ўрнатиш; махсус транспорт воситаларига ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва (ёки) махсус товушли ишоралар берувчи мосламалар ўрнатиш; автотранспорт воситасига газ баллон ва жиҳозларини ўрнатиш. Рақамланган агрегатни (двигатель, шасси, кузов, рама) айни шу марка ва моделдаги автомототранспорт воситасиники билан алмаштириш ёки тайёрловчи ташкилотларнинг фойдаланишга оид ҳужжатларида назарда тутилган автомототранспорт воситасининг бошқа қисмини (қисмларини) алмаштириш автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ҳисобланмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
27-ИЛОВАҲаракатланувчи таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши учун рухсатномаПАСПОРТИОлдинги таҳрирга қаранг.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ҳаракатланувчи таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши учун рухсатнома | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ҳаракатланувчи таркибнинг умумий фойдаланиладиган темир йўлларга чиқиши |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; ҳайдовчининг Ф.И.О., Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан берилган ҳаракатланувчи таркибни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома рақами ва санаси; ҳаракатланувчи таркиб чиқадиган умумий фойдаланишдаги темир йўллар участкаси; рўйхатдан ўтган ҳаракатланувчи таркибнинг серияси ва рақами, уланишнинг максимал оғирлиги, вагонлар сони, умумий фойдаланишдаги темир йўл қисмида рухсат этилган максимал ҳаракатланиш тезлиги. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) ҳаракатларни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатда кўрсатилган чегараларда бажариш; б) тадбиркорлик субъекти ходимларининг (ҳаракатланувчи таркиб машинистлари, ҳаракатланувчи таркиб машинист ёрдамчилари, ҳайдовчилар, поезд тузувчилари ва бош кондукторлар) темир йўл транспорти соҳасидаги қонунчиликни билиш бўйича малака ошириш тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши; в) машинист ва ҳайдовчилар томонидан ҳаракатланувчи таркибни техник кўрикдан ўтказиш далолатномаларисиз ёки муддати ўтган ҳолда, шунингдек, РБУ-9 шаклдаги гувоҳномаларсиз умумий фойдаланишдаги темир йўлларига чиқмаслик.* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади) |
12. | Изоҳ: | Ушбу паспорт қоидалари Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига кирувчи ташкилотларга нисбатан қўлланмайди. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
28-ИЛОВАТемир йўл шохобча йўлларини, шунингдек, юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишПАСПОРТИ
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Темир йўл шохобча йўлларини, шунингдек, юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиш | |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Темир йўл шохобча йўлларини, шунингдек, юклаш, тушириш ҳамда вагон ва контейнерларни тозалаш учун мўлжалланган қурилмаларни қуриш ва реконструкция қилиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; якка тартибдаги тадбиркор учун — Ф.И.О, ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; б) бош схемалар бўйича: корхоналарнинг ташиш ҳажми, уларнинг темир йўл шохобча йўллари бўйлаб ҳаракати, умумий темир йўллар туташган ва кесишган станцияларининг ўлчам бўйича асослантирилган тушунтириш хатлари; саноат зоналарини ажратган ҳолда саноат майдонининг транспорт схемаси; лойиҳавий ечимларга эга бўлган саноат зоналарининг транспорт схемалари (ҳажми 1:5000-1:10000); в) саноат қурилмаларини тартибга солиш схемаси ва саноат узелларининг бош лойиҳалари бўйича: корхоналарнинг ташиш ҳажми, уларнинг темир йўл шохобча йўллари бўйлаб ҳаракати, умумий темир йўллар туташган ва кесишган станцияларининг ўлчам бўйича асослантирилган тушунтириш хатлари; вазиятга боғлиқ бўлган режа (ҳажми 1:10000 — 1:25000); транспорт схемаси (масштаб 1:2000 — 1:5000); кенг кўламли схема ёки туташган вокзалларнинг такомиллаштирилган йўл режаси (ҳажми 1:2000); г) корхонанинг жойлашиш схемаси бўйича: темир йўлда ташишлар ҳажми асослантирилган, юкларни етказиш ҳамда кўриб чиқилаётган шаҳарнинг саноат ҳудуди ёки аҳоли пунктига жойлаштирганлик бўйича асослантирилган тушунтириш хати; транспорт схемаси (ҳажми 1:5000 — 1:10000); станцияларнинг ишлаб чиқиш ва реконструкция қилиш бўйича таклифлар билан бирга схемалари; д) корхонани қуриш учун майдон танлашда: темир йўлда ташишлар ҳажми асослантириб кўрсатилган, юкларни етказиш ҳамда кириш темир йўл изларини улашнинг дастлабки шартлари ва уланиш нуқталарини ишлаб чиқиш бўйича таклифлардан иборат тушунтириш хати; кириш темир йўл изларининг схематик диаграммаси ва корхонанинг вазиятли режа-шкала бўйича жойлашуви; станцияларнинг ишлаб чиқиш ва реконструкция қилиш бўйича таклифлар билан бирга схемалари; е) ташқи кириш темир йўл лойиҳалари бўйича: компаниянинг темир йўл транспортида ташиш ҳажмлари ва кириш темир йўллар ва умумий темир йўл тармоғининг қўшни бўлимларидаги ҳаракатлар ўлчамлари ҳақидаги асосли (зарур бўлганда) маълумотларни ўз ичига олган қисқача эслатма; асосий қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг чизмалари: корхонанинг ички ва ташқи ўтиш темир йўлларининг кенг кўламли режаси; туташган вокзаллар йўлларини (ҳажми 1:2000 — 1:1000) ва саноат вокзалларининг (агарда кенг кўламли режада акс этмаган бўлса) ривожлантириш режаси (хизмат-техник бинолар, иншоотлар ва қурилмалар, шу жумладан, локомотив ва вагон хўжалигини юритиш бўйича қурилма ва иншоотлар). Кўрсатиб ўтилган ривожлантириш режаси агарда кенг кўламли режада акс эттирилмаган бўлса, илова қилинади; ташқи кириш темир йўл изларининг бўйлама профиллари (мураккаб рельефда); ташқи кириш темир йўл изларининг мураккаб участкаларида йўлнинг алоҳида кесимли профиллари; катта кўприклар ва йўл ўтказгичлар (оверпасслар)нинг схематик чизмалари; сигнализация қурилмаларига эга туташ ва саноат станцияларининг схематик режалари; станциялараро линиялар билан алоқа схемалари; электр таъминоти ва электрлаштириш учун асосий техник ечимлар (алоқа тармоғининг электр таъминоти схемаси, электр таъминоти ва алоқа тармоғини схемаси); умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортини бошқаришга топширилаётган объектлар учун — бинолар, иншоотлар ва қурилмаларнинг намунавий ва қайта фойдаланиш мумкин бўлган лойиҳалари рўйхати (лойиҳаларнинг қисқача тавсифи билан); уй-жой билан таъминланадиган темир йўл ишчиларининг қўшимча штатлари ҳисоб-китоби, алоҳида номларда ишлаб чиқилган саноат темир йўл транспорти объектларини қуриш лойиҳалари (ишчи лойиҳалар) бўйича — ушбу транспортга хизмат кўрсатувчи ходимлари ва темир йўл ишчиларининг қўшимча штатлари учун уй-жой қурилиши ҳажми; давлат темир йўл транспорти маблағлари ҳисобига ёки унинг иштирокида қурилиши режалаштирилган саноат темир йўл транспорти объектлари учун харажатларнинг ҳисоб-китоби; ж) ички кириш темир йўллари: асосий ортиш-тушириш фронтларини кўрсатувчи қабул қилинган қарорларни асословчи мазмунга эга қисқача эслатма (юкларнинг тавсифи, фойдаланилган ҳаракатдаги таркибнинг типлари, иш вақти, ўртача суткалик вагонлар оқими, юклар фронти узунлиги ва сиғими); умумий фойдаланишдаги темир йўл вагонлари ҳаракатланадиган, йўлларни қуриш ва асосий ортиш ва тушириш фронтларини жойлаштиришни назарда тутган, корхонанинг ички ўтиш темир йўлларини кўрсатган ҳолдаги бош режаси; з) ер участкаси темир йўл шохобчаларига туташган тақдирда, ер эгасининг розилиги; и) умумий фойдаланишдаги темир йўл эгаси ёки шохобча темир йўл эгасининг шохобча йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш учун техник шартлари. Корхона (ишлаб чиқариш, цехлар, омборлар ва бошқалар) таркибига кирувчи темир йўл транспортининг алоҳида иншоотларини, шунингдек, саноат темир йўл транспортининг алоҳида иншоотлари ва қурилмаларини лойиҳалаштиришда келишиладиган объект, иншоот ва қурилмаларга бевосита тегишли бўлган лойиҳа ҳужжатлари тақдим қилинади. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 20 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) қурилиш ишларини рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатда кўрсатилган чегараларда бажариш; б) фаолият турини амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмаслик ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфини яратмаслик. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 3 йил |
12. | Изоҳ: | Ушбу паспортдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат тури «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ташкилий тузилмасига кирувчи корхоналарнинг темир йўл йўлакларини қуриш ва реконструкция қилишга нисбатан татбиқ қилинмайди. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
29-ИЛОВАФойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулосаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Нефть-газ қудуқларини фойдаланишга (эксплуатация) ўтказиш бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; нефть ва газ қудуқларини фойдаланишга (эксплуатацияга) қабул қилиш ва топшириш далолатномаси. 2. Нефть-газ қудуқларини тугатиш бўйича: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; юқори турувчи (агар мавжуд бўлса) ташкилотнинг қудуқни тугатиш тўғрисидаги баённомаси; саноат хавфсизлигини ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш талаблари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган қудуқни изоляция қилиш — тугатиш иш режаси; изоляция — тугатиш иш режаси бажарилганлиги тўғрисида маълумотнома; қудуқни тугатишнинг асосланганлиги; қудуқни ўрганиш далолатномаси; қудуқ жойлашган жойнинг тузилма харитаси; қудуққа туширилган қувурларнинг мустаҳкамлиги тўғрисида далолатнома; олтингугурт ёки бошқа агрессив компонентлари мавжуд бўлган нефть ва газ қудуқлари ингибитор билан тўлдирилганлиги тўғрисида далолатнома; қудуқ атрофларида рекультивация ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида далолатнома; б) қўшимча тарзда қудуқда авария содир бўлганда: қудуқни бурғилашда, синашда ёки фойдаланишда содир бўлган аварияларни текшириш далолатномалари; содир бўлган авариялар оқибатларини ва уларни содир бўлишини олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар; 3. Нефть-газ қудуқларини вақтинчалик тўхтатиш (консервация қилиш) бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; нефть ва газ қудуқларини вақтинчалик тўхтатиш (консервация қилиш) далолатномалари; 4. Шахталар (конлар)ни бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси, телефон рақами; атмосфера, ер ости конлари ва трубопроводлардаги метаннинг миқдори ҳақидаги лаборатория тадқиқотлари баённомаси; аварияларни бартараф қилиш лойиҳаси (АБҚЛ); лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | 1. Нефть-газ қудуқларини фойдаланишга (эксплуатация) ўтказиш бўйича «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя қилиш.* 2. Нефть-газ қудуқларини тугатиш бўйича: а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя қилиш;* б) қудуқларни ва уларнинг этак ва ўзак қисмларини жиҳозлашни тугатиш, консервация қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг мавжудлиги.* 3. Нефть-газ қудуқларини вақтинчалик тўхтатиш (консервация) бўйича: а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя қилиш*; б) қудуқларни ва уларнинг этак ва ўзак қисмларини жиҳозлашни тугатиш, консервация қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг мавжудлиги.* 4. Шахталар (конлар)ни бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш бўйича: а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва саноат хавфсизлиги қонунчилиги талабларига риоя қилиш;* б) хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш; в) янги ўтказилган тоифадан келиб чиқиб бир ой муддатда шахта (кон)дан фойдаланиш бўйича лойиҳа ҳужжатларига саноат хавфсизлиги талаблари бўйича ўзгартириш киритиш.* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) нефть-газ қудуқларини фойдаланишга (эксплуатация) ўтказиш жараёнида — бир маротаба берилади (чекланмаган); б) нефть-газ қудуқларини тугатиш жараёнида — бир маротаба берилади (чекланмаган); в) нефть-газ қудуқларини вақтинчалик тўхтатиш (консервация қилиш) жараёнида — 5 йил; г) шахталар (конлар)ни бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш жараёнида — бир маротаба берилади (чекланмаган). |
12. | Изоҳ: | Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафари ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
30-ИЛОВАКон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олишПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Кон ишларини амалга ошириш ва фойдали қазилма конларини минерал хомашёни қайта ишлаш билан бирга ишга тушириш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси. |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси, телефон рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) кончилик ишларининг йиллик лойиҳаси; в) график материаллар. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим | Йиғим ундирилмайди |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 20 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* б) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш*; в) Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш;* г) Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш;* д) хавфли ишлаб чиқариш объекти қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва идентификация қилинишини таъминлаш;* е) хавфли ишлаб чиқариш объектининг қонунчиликда белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишини таъминлаш;* ж) хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини таъминлаш;* з) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш;* и) техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри ишлаб чиқилишини таъминлаш;* к) хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;* л) хавфли ишлаб чиқариш объектининг инженер-техник ходимлари ва ишчиларининг даврий билим синовлари ва уларни қайта тайёрлаш чораларини кўриш.* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
31-ИЛОВАТоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Тоғ-кон ишларини юритиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси, телефон рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) тоғ-кон ишларини юритиш учун қўлланиладиган техник қурилмаларнинг рўйхати; в) маълумоти, диплом бўйича мутахассислиги ва диплом рақами кўрсатиб ўтилган тоғ-кон ишларини юритишга раҳбарлик қилаётган муҳандис-техник ходимларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотнома; г) тоғ-кон ишларини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш ходимларининг тўғрисидаги маълумотнома. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 20 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* б) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* в) Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш;* г) Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш.* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Пудратчи тоғ-кон ишларини юритмоқчи ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган юридик шахснинг ўзаро муносабатлари расмийлаштирилган шартнома асосида амалга оширилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
32-ИЛОВАПортлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноатида шахта кўтариш қурилмалари, марказий шамоллаштириш вентилятор қурилмалари, кўмир, кон, руда ва норуда саноатида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни, техник қурилмаларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси, телефон рақами; ишларни бехатар олиб бориш бўйича жавобгар шахсларни тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; мазкур иш турини амалга ошираётган ишчиларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотнома; мазкур ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган қурилма, ускуна ва асбобларнинг рўйхати; монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқномалар. 2. Нефть ва газ саноатида нефть ва газ қудуқларини бурғилаш қурилмалари ва қудуқларни таъмирлаш, ўзлаштириш ва синаш ускуналарини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; хавфли моддаларни сақлаш ва тайёрлаш учун сиғимлар, ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; компрессорлар (сиқувчи, етказиб берувчи, ҳайдовчи) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; магистрал и конлараро газ қувури (нефть қувури ва конденсат қувурлари, уларнинг уловчи қисмлари, тозалаш ускуналарини юбориш ва қабул қилиш ускуналари, газ тақсимлаш станциялари, шунингдек, технологик қувурлар) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; қудуқларни ишлатиш ва нефть, газ ва газконденсатини тайёрлаш қурилмалари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; тўкиш-қуйиш ускуналари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси ҳамда телефон рақами; ишларни бехатар олиб бориш бўйича жавобгар шахслар тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; мазкур иш турини амалга ошираётган ишчиларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотнома; мазкур ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган қурилма, ускуна ва асбобларнинг рўйхати; монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш бўйича йўриқномалар. 3. Кимёвий, нефть-кимёвий, нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва хавфли кимёвий ишлаб чиқаришлар соҳасида колонна туридаги аппаратлар, компрессорлар ва насослар, экструдер ускуналари, турботандерлар, реактивлар, сепараторлар, иссиқлик алмаштиргичлар, сиғимли аппаратлар, ҳаво совитгичли аппаратлар, трубкали печкалар, сферик ва буғли газгольдерлар, технологик қувурлар, техник қурилмаларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, хавфли ишлаб чиқариш объекти жойлашган манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси ҳамда телефон рақами; ишларни бехатар олиб бориш бўйича жавобгар шахслар тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; мазкур иш турини амалга ошираётган ишчиларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотнома; мазкур ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган қурилма, ускуна ва асбобларнинг рўйхати; монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш бўйича йўриқномалар. 4. Қозон-бойлер; қозон-утилизатор, автоном буғ қиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларини ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича: а) қозон-бойлер, қозон-утилизатор, автоном буғқиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларини ўрнатиш ва таъмирлашда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; б) қозон-бойлер, қозон-утилизатор, автоном буғқиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларидан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ускуна паспорти; ускуна мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси.* 5. Гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимлар; буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимлар; аккумулятор блоклари, шунингдек, ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонлар; суюқлик ва криоген газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлар (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги воситаларида ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари); 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш бўйича: а) гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимларни ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; б) буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимларни ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; в) аккумулятор блокларини ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; г) суюлтирилган углеводород газ (СУГ) сиғимларини ёки ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонларни (автотранспорт ва қишлоқ ҳўжалиги воситаларида ўрнатилган баллонлардан ташқари) ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ва телефон рақами; ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; д) суюқлик газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонларни (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги воситаларида ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари) ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; е) криоген газларини ташиш ва сақлашга мўлжалланган баллонларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимдаги сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонларни (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги воситаларида ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари) ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; ускуна паспорти; ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; ё) 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурларни ўрнатишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома. ж) гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимлардан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси;* з) буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимлардан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ва телефон рақами. ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси;* и) аккумулятор блокларидан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси;* к) суюлтирилган углеводород газ (СУГ) сиғимлари ёки ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонлардан (автотранспорт ва қишлоқ ҳўжалиги техникасида ўрнатилган баллонлардан ташқари) фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси;* л) суюқлик газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлардан (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари) фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси;* м) криоген газларини ташиш ва сақлашга мўлжалланган баллонларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимдаги сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлардан (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари) фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси;* н) 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115°Сдан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурлардан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ускуна паспорти; ускунанинг мувофиқлик сертификати; монтаж сифати тўғрисида гувоҳнома; лойиҳа ташкилоти томонидан берилган лойиҳа; саноат хавфсизлиги экспертиза хулосаси.* 6. Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари, лифтлар, кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўлларни ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича: а) стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари, лифтлар, кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўлларни ўрнатиш ва таъмирлашда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами. ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича йўриқнома; б) стационар ўрнатилган юк кўтариш кр?нлари, лифтлар,** кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўллардан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; ускуна паспорти; ускуналарнинг мувофиқлик сертификати (олдинги фойдаланилган техник ускуналардан ташқари); монтаж сифати тўғрисида далолатнома; кран ости рельс йўллари лойиҳаси (рельс йўларидан ҳаракатланувчи юк кўтариш кранлари учун); саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси (минорали кранларга тузилган кранлар билан ишлаш лойиҳасидан ташқари).* 7. Янги портлаш хавфи мавжуд технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси, телефон рақами; янги портлаш хавфи мавжуд технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш ва таъмирлаш бўйича жавобгар шахсларнинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; мазкур ишларни амалга оширувчи ишчиларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотнома; монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлари учун ускуналарнинг рўйхати; ускуна учун мувофиқлик сертификати; янги портлаш хавфи мавжуд технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун йўриқномалар ва паспортлар; 8. Маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционларни ўрнатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича: а) маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда аттракционларни ўрнатиш ва таъмирлашда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; талабгор томонидан ишларни хавфсиз олиб бориш учун масъул шахслар тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; талабгор томонидан ушбу турдаги ишларни бажарувчи ходимларнинг малакаси тўғрисида берилган маълумотномаси; ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; ишларни хавфсиз олиб бориш тўғрисида йўриқнома; б) маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда аттракционлардан фойдаланишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами; аттракцион паспорти; аттракционни мувофиқлик сертификати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | 1. Кўмир, кон, руда ва норуда саноатида шахта кўтариш қурилмалари, марказий шамоллатиш вентилятор қурилмалари, кўмир, кон, руда ва норуда саноатида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни техник қурилмаларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш;* хавфли ишлаб чиқариш объекти қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва идентификация қилинишини таъминлаш;* хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш;* хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган ҳолда зарар етказганлик учун жавобгарликни мажбурий суғурта қилиш;* хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;* хавфли ишлаб чиқариш объектининг муҳандис-техник ходимлари ва ишчиларининг даврий билим синовлари ва қайта тайёрлаш чораларини кўриш.* 2. Нефть ва газ саноатида нефть ва газ қудуқларини бурғилаш қурилмалари ва қудуқларни таъмирлаш, ўзлаштириш ва синаш ускуналарини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; хавфли моддаларни сақлаш ва тайёрлаш учун сиғимлар, ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; компрессорлар (сиқувчи, етказиб берувчи, ҳайдовчи) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; магистрал ва конлараро газ қувури (нефть қувури ва конденсат қувурлари, уларнинг уловчи қисмл?ри, тозалаш ускуналарини юбориш ва қабул қилиш ускуналари, газ тақсимлаш станциялари, шунингдек, технологик қувурлар) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; қудуқларни ишлатиш ва нефть, газ ва газконденсатини тайёрлаш қурилмалари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; тўкиш-қуйиш ускуналари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш.* 3. Кимёвий, нефть-кимёвий, нефть ва газни қайта ишлаш ишлаб чиқаришлари ва бошқа портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва хавфли кимёвий ишлаб чиқаришлар соҳасида колонна туридаги аппаратлар, компрессорлар ва насослар, экструдер ускуналари, турботандерлар, реактивлар, сепараторлар, иссиқлик алмаштиргичлар, сиғимли аппаратлар, ҳаво совитгичли аппаратлар, трубкали печкалар, сферик ва буғли газгольдерлар, технологик қувурлар техник қурилмаларини монтажи, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш.* 4. Қозон-бойлер, қозон-утилизатор, автоном буғқиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларини ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш; саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш; Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш; Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш. 5. Гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимлар; буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимлар; аккумулятор блоклари, шунингдек, ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонлар; суюқлик ва криоген газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлар (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари); 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш; саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш; Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш; Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш. 6. Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари, лифтлар, кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўлларни ўрнатиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ва фойдаланиш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш; Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш. 7. Янги портлаш хавфи мавжуд технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш;* 8. Маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционларни ўрнатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича: саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий Низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш;* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) кўмир, кон, руда ва норуда саноатида шахта кўтариш қурилмалари, марказий шамоллаштириш вентилятор қурилмалари, кўмир, кон, руда ва норуда саноатида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни техник қурилмаларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш бўйича — 3 йил; б) нефть ва газ саноатида нефть ва газ қудуқларини бурғилаш қурилмалари ва қудуқларни таъмирлаш, ўзлаштириш ва синаш ускуналарини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; хавфли моддаларни сақлаш ва тайёрлаш учун сиғимлар ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; компрессорлар (сиқувчи, етказиб берувчи, ҳайдовчи) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; магистрал ва конлараро газ қувури (нефть қувури ва конденсат қувурлари, уларнинг уловчи қисмлари, тозалаш ускуналарини юбориш ва қабул қилиш ускуналари, газ тақсимлаш станциялари, шунингдек, технологик қувурлар) ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; қудуқларни ишлатиш ва нефть, газ ва газконденсатини тайёрлаш қурилмалари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш; тўкиш-қуйиш ускуналари ҳамда бошқариш ва ёпиш клапанларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш бўйича — 2 йил; в) кимёвий, нефть-кимёвий, нефть ва газни қайта ишлаш ишлаб чиқариш ва бошқа портлаш-ёнғин хавфи бўлган ва хавфли кимёвий ишлаб чиқариш соҳасида колонна туридаги аппаратлар, компрессорлар ва насослар, экструдер ускуналари, турботандерлар, реактивлар, сепараторлар, иссиқлик алмаштиргичлар, сиғимли аппаратлар, ҳаво совутгичли аппаратлар, трубкали печкалар, сферик ва буғли газгольдерлар, технологик қувурлар техник қурилмаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 2 йил; г) қозон-бойлер, қозон-утилизатор, автоном буғқиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларини ўрнатиш ва таъмирлаш бўйича — 1 йил; д) қозон-бойлер, қозон-утилизатор, автоном буғқиздиргич ва экономайзерлар, сув иситиш қозонлари, автоном экономайзерлар, юқори ҳароратли органик ва ноорганик иссиқлик ташувчилар билан ишловчи буғ ва суюқлик қозонларидан фойдаланиш бўйича — муддатсиз, янги ва қайта ўрнатилганлар учун; е) гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимлар; буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимлар; аккумулятор блоклари, шунингдек, ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонлар; суюқлик ва криоген газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлар (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари); 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115°C дан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурларни ўрнатиш — 1 йил; ё) гидростатик босими бўлмаган, сувнинг ҳарорати 115ºC дан юқори бўлган ёки бошқа суюқликнинг 0,07 МПа (0,7 кгс/см²) босимда қайнаш ҳароратидан юқори ҳароратда ишлайдиган босим остида ишловчи сиғимлар; буғ ёки газ босими 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори бўлган босимда ишловчи сиғимлар; аккумулятор блоклари, шунингдек, ҳажми 150 литрдан ортиқ бўлган гуруҳий суюлтирилган углеводород газига (СУГ) мўлжалланган баллонлар; суюқлик ва криоген газларни, шунингдек, 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ишловчи сиқилган газларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган баллонлар (автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ва маиший СУГларда ўрнатилган баллонлардан ташқари); 0,07 МПа (0,7 кгс/см²)дан юқори босимда ва сувнинг қизиш ҳарорати 115°С дан юқори бўлган ҳароратда ишловчи қувурлардан фойдаланиш — муддатсиз, янги ва қайта ўрнатилганлари учун; ж) стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари, лифтлар, кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўлларни ўрнатиш ва таъмирлаш бўйича — 1 йил; з) стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари, лифтлар, кўтаргичлар, автоминоралар, эскалаторлар, фуникулерлар, одамлар ва юкларни ташувчи пўлат арқонли осма йўллардан фойдаланиш бўйича — муддатсиз, янги ва қайта ўрнатилганлар учун. и) янги портлаш хавфи мавжуд технологик жараёнлар ва ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича — 3 йил; к) маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционларни ўрнатиш ва таъмирлаш бўйича — 1 йил; л) маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционлардан фойдаланиш бўйича — мавсум олдидан. |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ҳар бир фаолият тури учун алоҳида тўлов ундирилади. Паспортнинг 5-бандида кўрсатилган фаолият бўйича саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосаси қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим: техник қурилмалар паспортида кўрсатилган ишлаш муддатини ўтаб бўлганда; техник қурилманинг техник ҳужжатларида унинг ишлаш муддати тўғрисида маълумот бўлмаганда, унинг ҳақиқий ишлаш муддати 20 йилдан ошган бўлса; техник қурилманинг конструкциясига алоқадор ўзгартириш киритилса, техник қурилманинг асосий кўтариш элементлари материали ўзгартирилса, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки бахтсиз ҳодиса рўй бериши оқибатида техник қурилма шикастланганда уни таъмирлаш ишлари бажарилгандан сўнг; саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасида келтирилган муддатни ўтаб бўлганда. Паспортнинг 5.5-бандида кўрсатилган кичик фаолият тури қуйидаги объектларга татбиқ этилмайди: босимига боғлиқ бўлмаган ҳолда илмий-экспрементал мақсадлар учун ишлатиладиган 0,025 m3 (25 л)дан ортиқ бўлмаган сиғимлар; сиғимни аниқлашда идишнинг умумий сиғимидан футеровка, қувурлар ва бошқа ички мосламалар билан эгалланган ҳажми олиб ташланади. Алоҳида корпуслардан ва ўзаро 100 мм дан ортиқ ички диаметрли қувурлар билан бирлашган алоҳида корпуслардан иборат бўлган идишлар гуруҳи битта идиш каби кўрилади; сиғими 0,025 m3 (25 л)дан ортиқ бўлмаган, МПа (кгс/см2)да босимнинг кўпайтмаси m3 сиғимдан 0,02 (200) ошмайдиган сиғимлар ва идишлар; атом энергетик қурилмалари идишлари, шунингдек, радиактив муҳитда ишлайдиган идишлар; технологик жараёнга мувофиқ ичидаги портлаш натижасида ёки ўз-ўзидан тарқаладиган юқори ҳарорат синтези режимида ёнишдан ҳосил бўладиган босим остида ишлайдиган идишлар; денгиз, дарё кемалари ва бошқа сузадиган воситаларга (драгалардан ташқари) ўрнатиладиган идишлардан ташқари; самолётлар ва бошқа учувчи аппаратларга ўрнатиладиган идишлардан ташқари; автотранспорт воситасига ўрнатиладиган газ-баллон ускуналаридан ташқари; темир йўл транспорти, автомобиль ва бошқа ҳаракатланувчи воситаларнинг ҳаракатланувчи таркиби тормоз мосламасининг ҳаволи резервуаридан ташқари; ҳарбий идоралар учун махсус мўлжалланган идишлар; буғ ва сув иситиш асбоблари; ички диаметри 150 мм дан ортиқ б??маган коллекторсиз қувурлардан, шунингдек, ички диаметри 150 мм лик қувурлардан ясалган коллектордан иборат бўлган идишлар; мустақил идиш бўлмаган машиналарнинг қисмлари (насос ёки турбиналар корпуслари, буғ, гидравлик, ҳаво машиналари ва компрессорларнинг двигателлари цилиндрлари). Паспортнинг 5.6-бандида кўрсатилган кичик фаолият тури қуйидаги объектларга татбиқ этилмайди: автомобиль туридаги кранлар, кран манипуляторлар, миноралар, кўтаргичлар, ўзиюрар ва занжирли кранлар; махсус қоидалар татбиқ этилган денгиз, дарё кемалари ва бошқа сузадиган воситаларга (драгалардан ташқари) ўрнатиладиган юк кўтарувчи машиналар; ер қазиш ускунаси ёки грейферлар билан ишлаш учун мўлжалланган экскаваторлар; махсус юк кўтариш мошиналари, масалан, далага ўрнатиладиган кўмадиган мошиналар, қувурни жойлаштирувчи, электр ва автоюклагичлар, штабеллар; монтаж ва конструкцияларига осиладиган (мачта, шевро, балкалар ва ҳ.к.); ҳарбий идоравий юк кўтарувчи машиналар. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафари ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Қуйидаги лифтларга татбиқ этилмайди: тоғ-кон саноати конларида ўрнатилган лифтлар; кемалар ва бошқа сузувчи иншоотларга ўрнатилган лифтлар; самолётларда ва бошқа учувчи қурилмаларда ўрнатилган лифтлар; махсус мақсадлар ва махсус конструкциялар учун лифтлар; кўп квартирали уйларда ўрнатилган лифтлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
33-ИЛОВАСаноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда реле ҳимояси қурилмалари, электроавтоматика, телемеханика ва истеъмолчи электрқурилмалардаги иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси, телефон рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда реле ҳимояси қурилмалари, электроавтоматика, телемеханика ва истеъмолчи электрқурилмалардаги иккиламчи занжирларни созлаш ишларни амалга ошириш бўйича жавобгар шахслар тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; в) электрқурилмаларда созлаш ишларини амалга ошириш учун асбоб ва ускуна (қурилмалар)нинг рўйхати; г) реле ҳимояси қурилмалари, электроавтоматика, телемеханика ва истеъмолчи электрқурилмалардаги иккиламчи занжирларни созлаш ишларини амалга оширувчи шахсларнинг мажбуриятларини белгиловчи йўриқномалар. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 20 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* б) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* в) Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш.* |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
34-ИЛОВАХавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) ишларни хавфсиз бажариш бўйича масъулларни тайинлаш тўғрисида буйруқ; в) ушбу ишларни амалга оширадиган ишчиларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома; г) ушбу ишларни бажариш учун зарур бўлган асбоб ва ускуналар ҳамда жиҳозлар рўйхати; д) мазкур ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | 15 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш; б) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш; в) Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш. г) Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 1 йил |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
35-ИЛОВАХавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва истироҳат боғларидаги аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини олиб бориш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, СТИР рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи ҳамда телефон рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) путур етказмайдиган назорат лабораториясининг тааллуқли соҳа бўйича аккредитация ёки мувофиқлиги тўғрисидаги гувоҳнома; в) путур етказмайдиган назорат тизимида фаолият олиб борувчи ходимларнинг саноат хавфсизлиги соҳасида ўқиганлиги тўғрисида гувоҳнома;* г) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларни ва боғлардаги аттракцион қурилмаларини путур етказмайдиган назорат тизими услубида текшириш йўриқномаси, ҳар бир услубга алоҳида;* д) путур етказмайдиган назоратини амалга оширувчи ходимларнинг малака сертификати;* е) путур етказмайдиган назоратни амалга оширувчи асбоб-ускуналар, ўлчов асбобларининг давлат қиёсловидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномаси;* ж) путур етказмайдиган назорат тизимига оид норматив ҳужжатлар ва техник ҳужжатлар рўйхати; з) Санитария-эпидимиология хизмати томондан берилган путур етказмайдиган назорат тизимини рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда текшириш учун хулоса.* |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | 15 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* б) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* в) Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш.* г) Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 2 йил |
12. | Изоҳ. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Ваколатли орган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил олади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
36-ИЛОВАХавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисидаги хулосаПАСПОРТИ
1. | Хулоса номи: | Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса |
2. | Амалга оширилиши учун хулоса олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Автомобиль транспортида оғир ва катта ҳажмли ёки хавфли юкларни ташиш учун рухсатнома олиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Хулоса берувчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Хулосани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1. Ядровий ва радиоактив материаллардан ташқари хавфли юкларни ташиш бўйича: а) автомобиль транспортида нефть, газконденсати ва нефть маҳсулотларини ташишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик ёки жисмоний шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект (лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси рақами ва санаси, телефон рақами; сиғим паспорти; сиғим ёки контейнерларнинг мувофиқлик сертификатлари; хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун масъул шахс(лар) тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг хавфли юкларни ташишга рухсат этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; масъул шахслар ва ҳайдовчиларнинг саноат хавфсизлиги бўйича билимлари текширилганлиги тўғрисида баённома; сиғимга ўрнатилган хавфсизлик клапанлари тафтишдан ўтказилганлиги ва созлаш далолатнома мавжудлиги; сиғимга ўрнатилган кран ва зулфинлар тафтишдан ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома мавжудлиги; хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситасини хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмалар; назорат-ўлчов асбоблари, автоматлаштирилган қурилмалар давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисида баённомалар; б) автомобиль транспортида суюлтирилган углеводород газини ташишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси, телефон рақами; сиғим паспорти; сиғимнинг мувофиқлик сертификати; хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун жавобгар шахс(лар) тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг хавфли юкларни ташишга рухсат этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; масъул шахслар ва ҳайдовчиларнинг саноат хавфсизлиги бўйича билимлари текширилганлиги тўғрисида баённома; сиғимга ўрнатилган хавфсизлик клапанлари тафтишдан ўтказилганлиги ва созлаш далолатнома; сиғимга ўрнатилган жўмраклар ва зулфинлар тафтишдан ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома; хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситасини хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмалар; назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика қурилмаларининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисида баённомалар; саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (хизмат муддатини ўтган сиғимлар учун); в) автомобиль транспортида карбанад ангидрид (двуокси углерода), этил спирти, таркибида спирт бўлган маҳсулотлар, метанол, аммиакли техник сув, аммиак, суюқ азот, азот, сульфат, солян ва чумоли кислотаси, аргон, ацетон, формалин, натрий цианид, каустик сода, гипохлорит натрия, суюқ хлор, ацетелен, аммоний нитрат, натрия цианниди, натрия цианниди эритмаси, бошқа суюқ ва газсимон (суюлтирилган углеводород газидан ташқари) кимёвий моддаларни ташишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект (лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси, телефон рақами; сиғим паспорти; сиғимнинг мувофиқлик сертификати; хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун жавобгар шахс(лар) тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг хавфли юкларни ташишга рухсат этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; масъул шахслар ва ҳайдовчиларнинг саноат хавфсизлиги бўйича билимлари текширилганлиги тўғрисида баённома; сиғимга ўрнатилган хавфсизлик клапанлари тафтишдан ўтказилганлиги ва созлаш далолатнома; сиғимга ўрнатилган жўмраклар ва зулфинлар тафтишдан ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома; хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситасини хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмалар; назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика қурилмаларининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисида баённомалар; саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (хизмат муддатини ўтган сиғимлар учун); г) автомобиль транспортида суюлтирилган ва сиқилган криоген газини ташишда: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект (лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси, телефон рақами; сиғим паспорти; сиғимнинг мувофиқлик сертификати; хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун жавобгар шахс(лар) тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг хавфли юкларни ташишга рухсат этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; масъул шахслар ва ҳайдовчиларнинг саноат хавфсизлиги бўйича билимлари текширилганлиги тўғрисида баённома; сиғимга ўрнатилган хавфсизлик клапанлари тафтишдан ўтказилганлиги ва созлаш далолатнома; сиғимга ўрнатилган жўмраклар ва зулфинлар тафтишдан ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома; хавфли юкларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситасини хавфсиз ишлатиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмалар; назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика қурилмаларининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисида баённомалар; саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (хизмат муддатини ўтган сиғимлар учун). 2. Ядровий ва радиоактив материалларни ташиш бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект (лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси, телефон рақами; сиғим паспорти; сиғим ёки контейнерларнинг мувофиқлик сертификатлари; хавфли юкларни ташувчи транспорт воситаларининг хавфсиз ишлаши учун масъул шахс(лар) тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ; автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг хавфли юкларни ташишга рухсат этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; контейнер (контейнер) синов натижалари тўғрисидаги далолатнома; ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса. |
6. | Хулосани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Хулоса берилганлиги учун давлат божи миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 20 кун |
9. | Рухсатнома талаблари ва шартлари: | а) ядровий ва радиоактив материаллардан ташқари хавфли юкларни ташиш бўйича: «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш; Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш; б) ядровий ва радиоактив материалларни ташиш бўйича: радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария нормалари, радиациявий хавфсизлик қоидалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мажбурий риоя қилиниши;* техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда, хулоса бериш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган фаолиятнинг муайян турини ва (ёки) амалга ошириш учун тегишли моддий-техника базаси ва малакали ходимларнинг мавжудлиги;* |
10. | Хулоса беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Хулосани амал қилиш муддати: | 1 йил |
12. | Изоҳ: | Ядровий ва радиоактив материаллардан ташқари хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса олиш учун бериладиган ариза ариза берувчи томонидан ҳар 10 та сиғим учун алоҳида берилади, бунда ҳар бир ариза учун тўланадиган йиғим алоҳида амалга оширилади. Ядровий ва радиоактив материалларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса олиш учун бериладиган ариза ариза берувчи томонидан ҳар бир сиғим учун алоҳида берилади, бунда ҳар бир ариза учун тўланадиган йиғим алоҳида амалга оширилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
37-ИЛОВАГаз қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Газ қувурларини ва газ хўжалигининг бошқа газ истеъмол қилувчи объектларини монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли пўлат ер усти газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фаолият тури билан шуғулланувчи жавобгар шахсни, пайвандчи ва чилангарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг ҳамда муҳандис-техник ходимлар, пайвандчилар, чилангарлар ва жавобгар шахсларнинг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида баённома; пайвандчининг пайванд чокларини топширганлиги тўғрисидаги механик кўрик баённомаси; техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар; б) газ хўжалигида ўрта ва паст босимли пўлат ер усти газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фаолият тури билан шуғулланувчи жавобгар шахсни, пайвандчи ва чилангарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг ҳамда муҳандис-техник ходимлар, пайвандчилар, чилангарлар ва жавобгар шахсларнинг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома; пайвандчининг пайванд чокларини топширганлиги тўғрисидаги механик кўрик баённомаси; техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар; в) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли пўлат ер ости газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фаолият тури билан шуғулланувчи жавобгар шахсни, пайвандчи ва чилангарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг ҳамда муҳандис-техник ходимлар, пайвандчилар, чилангарлар ва жавобгар шахсларнинг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома; пайвандчининг пайванд чокларини топширганлиги тўғрисидаги механик кўрик баённомаси; техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар; газ қувурини изоляциялаш бўйича махсус ташкилот билан тузилган шартнома (агар, талабгор томонидан изоляция ишларини амалга ошириш имконияти бўлмаса); пайвандчига тамға бириктириш тўғрисидаги буйруқ; г) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли полиэтилен газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фаолият тури билан шуғулланувчи жавобгар шахсни, пайвандчи ва чилангарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг ҳамда муҳандис-техник ходимлар, пайвандчилар, чилангарлар ва жавобгар шахсларнинг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида баённома; пайвандчининг пайванд чокларини топширганлиги тўғрисидаги механик кўрик баённомаси; техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар; газ қувурини изоляциялаш бўйича махсус ташкилот билан тузилган шартнома (агар, талабгор томонидан изоляция ишларини амалга ошириш имконияти бўлмаса); пайвандчига тамға бириктириш тўғрисидаги буйруқ; д) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларида монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фаолият тури билан шуғулланувчи жавобгар шахсни, пайвандчи ва чилангарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг ҳамда муҳандис-техник ходимлар, пайвандчилар, чилангарлар ва жавобгар шахсларнинг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида баённома; пайвандчининг пайванд чокларини топширганлиги тўғрисидаги механик кўрик баённомаси; техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар; е) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларида ишга тушириш-созлаш фаолияти бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; фаолият тури билан шуғулланувчи жавобгар шахсни, пайвандчи ва чилангарни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ; доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг ҳамда муҳандис-техник ходимлар, пайвандчилар, чилангарлар ва жавобгар шахсларнинг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида баённома; пайвандчининг пайванд чокларини топширганлиги тўғрисидаги механик кўрик баённомаси; техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалар; ташкилотда мавжуд бўлган назорат-ўлчов асбобларининг рўйхати; ж) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларини ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича: ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, объект(лар) жойлашган манзил, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; газ хўжалигида жавобгар шахс ва ишчи ходимларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; газ хўжалигида жавобгар шахс ва ишчи ходимлар аттестациядан ўтказилганлиги бўйича гувоҳнома ва баённома; дудбурон ҳолати тўғрисидаги далолатнома; хонанинг шамоллатиш далолатномаси; электр ёритиш тизими далолатномаси; жўмрак ва зулфинларнинг тафтиш далолатномаси; мажбурий сертификатга мойил бўлган газ истеъмол қилувчи ускуналарнинг мувофиқлик сертификати; назорат ўлчов асбобларининг давлат қиёслови далолатномаси; газ қувурининг синалганлиги далолатномаси; газ таъминоти лойиҳаси ва ижро-техник ҳужжатлар. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: | 10 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш; Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли пўлат ер усти газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 1 йил; б) газ хўжалигида ўрта ва паст босимли пўлат ер усти газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 1 йил; в) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли пўлат ер ости газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 1 йил; г) газ хўжалигида юқори, ўрта ва паст босимли полиэтилен газ қувурларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 1 йил; д) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларида монтаж қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — 1 йил; е) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларида ишга тушириш-созлаш фаолияти бўйича — 1 йил; ж) газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи объектларини ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича — 2 ой. |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
38-ИЛОВАУскуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тўлов топшириқномаси, телефон рақами кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза; б) ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш бўйича ишларни бажариш учун масъул шахсларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ; в) ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш бўйича ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўриқномалар. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига риоя этиш;* б) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш;* в) Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини синаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига риоя қилиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 2 йил |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
39-ИЛОВАСанитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), объект манзили, санитария-муҳофаза зонаси тури, электрон почта манзили, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами кўрсатилган рухсатнома олувчининг аризаси; б) хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар тақдимномаси; в) санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объект ёки иншоотнинг профилини ўзгартириш лойиҳаси нусхаси; г) санитария-муҳофаза зонасида жойлашган профилини ўзгарган объект ёки иншоотнинг қабул қилинганини тасдиқловчи далолатнома нусхаси; д) санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлигини тасдиқловчи қуйидаги тегишли ташкилотлардан бирининг ёки бир нечтасининг хулосаси: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси; Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Қурилиш вазирлиги; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 30 иш куни |
9. | Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: | санитария-муҳофаза зонаси туридан келиб чиқиб Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмиталари томонидан бериладиган хулосаларда кўрсатилиши лозим. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги; б) Қурилиш вазирлиги; в) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; г) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси. |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
12. | Изоҳ: | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар вакиллари заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади. |
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
40-ИЛОВАРентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатномаПАСПОРТИ
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Рентген ускунасидан фойдаланиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси; Соғлиқни сақлаш вазирлиги. |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) амалга ошириш ёки амалга ошириш ниятида бўлган ҳаракатлар ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури кўрсатилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза; б) Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлимларидан олинган ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш ҳуқуқи учун санитария-эпидемиология хулосаси. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 кун |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, санитария нормалари, радиациявий хавфсизлик қоидалари ва гигиена нормативларига, давлат стандартларига мажбурий риоя қилиниши;* б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган фаолиятнинг муайян турини ва (ёки) амалга ошириш учун ваколатли равишда ҳаракат қилиш имконини берадиган тегишли моддий-техника база ва малакали ходимларнинг мавжудлиги; в) рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган чегаралар доирасида муайян фаолият турини амалга ошириш;* г) ваколатли органларни ариза берувчи — юридик шахс учун номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти иш куни мобайнида хабардор қилиш; д) ариза берувчи — жисмоний шахс учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойининг ўзгариши тўғрисида етти иш куни мобайнида хабардор қилиш; е) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш учун белгиланган йиғим миқдорини тўлаш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 3 йил |
12. | Изоҳ: | Рентген ускунасидан фойдаланиш учун бериладиган ариза, ариза берувчи томонидан ҳар бир рентген ускунаси учун алоҳида берилади, бунда ҳар бир ариза учун тўланадиган йиғим алоҳида амалга оширилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим ҳар бир рентген ускунаси учун алоҳида амалга оширилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати давомида амалга ошириладиган ўрганишларни ўтказиш учун харажатлар (хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун кундалик харажатлар, меҳмонхоналарда яшаш харажатлари, транспорт, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари) талабгор (ариза берувчи) томонидан ёзма шартномага кўра амалга оширилиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига
2-ИЛОВАРухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгашинингНАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Ваколатли органнинг раҳбари, Кенгаш раиси2. Ваколатли орган раҳбарининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари3. Ваколатли органнинг ижро назорати бўйича таркибий бўлинма раҳбари, Кенгаш аъзоси4. Ваколатли орган таркибий бўлинмасининг раҳбари, Кенгаш аъзоси5. Ваколатли орган юридик хизматнинг раҳбари, Кенгаш котибиИзоҳ. Зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига ваколатли органнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва бошқа вазирликлар ҳамда ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари жалб этилиши мумкин.Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига
3-ИЛОВАРухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритишГРАФИГИ
Т/р | Рухсатнома номи | Масъул ижрочилар ва муддат* | Вазирлар Маҳкамасида масъул ва муддат** |
1. | Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома | Транспорт вазирлиги 2022 йил 20 март | Ш. Абидов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 1 апрель |
2. | Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида портловчи материалларни ташиш учун рухсатнома | ||
3. | Фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларини фойдаланишга қўйиш тўғрисидаги хулоса | ||
4. | Эксплуатант сертификати | ||
5. | Фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | ||
6. | Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати | ||
7. | Фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат | ||
8. | Фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари учун сертификат | ||
9. | Фуқаро ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилоти сертификати | ||
10. | Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома | Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2022 йил 20 март | |
11. | Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ҳамда флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ҳамда ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатнома | ||
12. | Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома | ||
13. | Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатнома | ||
14. | Архитектура-режалаштириш топшириғи | Қурилиш вазирлиги 2022 йил 20 март | |
15. | Лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш | ||
16. | Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиб олиш | ||
17. | Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома | ||
18. | Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси | ||
19. | Объектнинг ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлилиги бўйича давлат экспертизаси хулосаси | ||
20. | Парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома | Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги 2022 йил 20 март | Ш. Абидов, Х. Бердибаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 1 апрель |
21. | Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома | Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2022 йил 20 март | Ш. Абидов, Т. Рапиков, А. Жуманазаров, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 1 апрель |
22. | Фискал хотирали назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкаси | Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 22 март | Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 5 апрель |
23. | Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 22 март | |
24. | Юкларни халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома | ||
25. | Махфий картография материалларини кўпайтириш учун рухсатнома | Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил 22 март | |
26. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида картография материалларини нашр қилиш ва (ёки) тарқатиш учун рухсатнома | ||
27. | Махфий картография ва геодезия материалларини (маълумотларини) бериш учун рухсатнома | ||
28. | Импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2022 йил 22 март | |
29. | Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома | Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 24 март | М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 11 апрель |
30. | Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома | ||
31. | Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома | ||
32. | Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун сертификат | ||
33. | Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат | Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 2022 йил 26 март | О. Қудратов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 15 апрель |
34. | Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси 2022 йил 28 март | Т. Рапиков, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 20 апрель |
35. | Ветеринария сертификати | ||
36. | Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озиқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | ||
37. | Карантин рухсатномаси | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 2022 йил 28 март | |
38. | Фитосанитария сертификати | ||
39. | Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома | Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 28 март | Т. Рапиков, Ш. Абидов, М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 20 апрель |
40. | Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2022 йил 1 апрель | Ф. Рахимов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 23 апрель |
41. | Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома | ||
42. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома | ||
43. | Фойдаланиш, тугатиш ва консервация қилишда нефть ва газ қудуқларини ўтказиш далолатномаси, шунингдек, шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказишни тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 2022 йил 2 апрель | А. Жуманазаров, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 26 апрель |
44. | Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома | ||
45. | Портлатиш ишларини бажариш ёки портловчи моддалар билан ишлаш учун рухсатнома | ||
46. | Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналарда жойлашган пунктларда оддий қумоқланган ва сувли портловчи моддаларни ишлаб чиқариш учун рухсатнома | ||
47. | Олиб кириладиган портловчи моддаларни қўллаш учун рухсатнома | ||
48. | Портловчи моддаларни сотиб олиш учун гувоҳнома | ||
49. | Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, истироҳат боғлари аттракционларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишга тушириш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома | ||
50. | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома | ||
51. | Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларни ва иншоотларни кўрик ва синовдан ўтказиш учун рухсатнома | ||
52. | Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ва истироҳат боғлари аттракционларида путур етказмайдиган назорат ишларини бажариш учун рухсатнома | ||
53. | Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса | ||
54. | Газ қувурлари ва газ хўжалигининг газ истеъмол қилувчи бошқа объектларни монтаж қилиш, таъмирлаш, ишга тушириш ва фойдаланиш учун рухсатнома | ||
55. | Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажариш учун рухсатнома | ||
56. | Кон ажратиш далолатномаси | Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2022 йил 2 апрель | |
57. | Фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилишга доир махсус лойиҳани келишиб олиш | ||
58. | Кон ишларини ривожлантириш режасини келишиб олиш | ||
59. | Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга туширишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида қарор | ||
60. | Ер қаъри тўғрисидаги геологик материалларда назарда тутилган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисида қарор | ||
61. | Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор | ||
62. | Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома | ||
63. | Ер қаъри бўйича геологик материалларга доир лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси | ||
64. | Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ҳисобга олиш | ||
65. | 20 киловаттдан ортиқ қувват да ишлайдиган объектларга энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиб олиш | Энергетика вазирлиги 2022 йил 2 апрель | |
66. | Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотларнинг профили ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадида фойдаланиш учун рухсатнома | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2022 йил 2 апрель | А. Жуманазаров, М. Вахабов, Ш.Абидов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 26 апрель |
67. | Рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 2 апрель | А. Жуманазаров, М. Вахабов, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 26 апрель |
68. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 4 апрель | Ш. Ражаббаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 29 апрель |
69. | Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор | ||
70. | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома | ||
71. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома | ||
72. | Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома | ||
73. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадио маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома | ||
74. | Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома | «Ўзархив» агентлиги 2022 йил 4 апрель | |
75. | Аэросуратга олиш ишларини бажариш учун рухсатнома | Мудофаа вазирлиги 2022 йил 6 апрель | Х. Бердибаев, Д. Холмуродов, Д. Каландаров 2022 йил 30 апрель |
76. | Аэросуратга олиш ва космик суратга олиш материалларини назорат кўригидан ўтказиш учун рухсатнома | ||
77. | Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома | Миллий гвардия 2022 йил 6 апрель | |
78. | Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш | Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 6 апрель | |
79. | Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома | ||
80. | Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома | ||
81. | Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса | ||
82. | Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника воситалари бундан мустасно | ||
83. | Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига
4-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларида:а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:«Оғир вазнли ва катта ҳажмли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.»;б) 2-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;в) 29-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«Йўналиш чизмаси транспорт воситасининг ва юкнинг йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлиги ҳақида муҳр билан тасдиқланади (бундай ёзуви бўлмаган йўналиш чизмаси ҳақиқий ҳисобланмайди).».Олдинги таҳрирга қаранг.(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)3. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида:а) 1-бандда:иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;»;б) 1-иловада:номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом»;1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«1. Мазкур Низом «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди.»;8 — 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«III. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби»;16-банддаги «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш» сўзлари «Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш» сўзлари билан алмаштирилсин;17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«18. Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетиш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади.»;19 — 21-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;23-банддаги «5 — 12-иловаларига мувофиқ шакллар» сўзлари «7-иловага мувофиқ шакл» сўзлари билан алмаштирилсин;24-бандда:тўртинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича равишда тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;25-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;31, 36, 40, 44 — 46-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;65-бандда:учинчи хатбошидаги «рухсатномада кўрсатилган уларнинг ўсиш муҳитидан ташқари (ғамлаш, тўплаш ва бошқа) ҳаракатлардан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;бешинчи хатбошидаги «ёки ўсимликларни тўплаш ва сақлаш шароитларининг мавжуд эмаслиги» сўзлари чиқариб ташлансин;Низомга 1, 2, 4, 6, 9, 10, 12-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.в) 2-иловада:номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом»;1-банддаги «ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, шунингдек, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида» сўзлари «ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек, яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш соҳасида» сўзлари билан алмаштирилсин;4 — 13 ва 15 — 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«20. Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг иловаларига киритилган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва зоология коллекцияларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари Конвенция талабларига мувофиқ аниқланади.»;21-банддаги «Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш, шу жумладан» сўзлари «Ҳайвонот дунёси объектларини» сўзлари билан алмаштирилсин;22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:«22. Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича берилади.»;23-банднинг ўнинчи-ўн биринчи хатбошилари чиқариб ташлансин.32-33, 37, 66 — 71, 73 — 111, 120 ва 124-125-бандлар ҳамда Низомга 1 — 3, 5-6, 8 — 12-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорида:а) 1-бандда:иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.б) 1-2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.5. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида:а) 2-бандда:иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;тўртинчи хатбоши тегишлича иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;б) 1-2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.Олдинги таҳрирга қаранг.(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорига асосан 2022 йил 23 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/464/0761-сон)7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарорида:а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;б) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда рухсатнома ва» сўзлари чиқариб ташлансин;в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорида:а) 7-бандда:бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;олтинчи хатбоши тегишлича бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;б) 11-илова ва 13-илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига
5-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлариРЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида» 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори.2. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 6 ноябрдаги 298-сон қарори.3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 52-банди.4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 мартдаги 72-сон қарори.5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига 8-илованинг 14-банди «б» кичик банди.6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 15 декабрдаги 987-сон қарори.7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 42 ва 52-бандлари.8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 8-банди.9. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида» 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги 614-сон қарори.10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 28 ва 32-бандлари, 38-бандининг «а», «б» кичик бандлари, рус тили матнидаги 40-банди.11. Вазирлар Маҳкамасининг «Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 3 декабрдаги 977-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1-илова.12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 83-банди.13. Вазирлар Маҳкамасининг «Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 14 декабрдаги 1012-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1-илова.14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарорига 2-илованинг 6-банди.15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 499-сон қарорининг 10-банди ҳамда қарорга илова.16. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 4 июлдаги 559-сон қарорига илованинг 4, 7-8, 12, 25-бандлари.17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 27-банди.18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 3 октябрдаги 841-сон қарорига 1-илованинг 2-банди «а» ва «б» кичик бандлари.19. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1-илова.20. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 20 декабрдаги 1021-сон қарорига 2-илованинг 2-банди «в» кичик банди.21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 207-банди «а» ва «б» кичик бандлари, 249, 255-бандлари ҳамда 284-бандининг «г» кичик банди.22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарорига 4-илованинг 4-банди.23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 7-банди «а» ва «б» кичик бандлари.24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 35-банди.25. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 338-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 22-банди «б», «в», «г» кичик бандлари.27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 508-сон қарорига илованинг 2-банди «б» кичик банди.28. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 30 ноябрдаги 758-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1-илова.29. Вазирлар Маҳкамасининг «Фильм ва сериаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда кинематографияни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2020 йил 29 декабрдаги 813-сон қарорига 2-илованинг 1 ва 3-бандлари.30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 12 августдаги 513-сон қарорига илованинг 5-банди.