Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2017 йилдаги 748-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГҚАРОРИҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАЎзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат ветеринария қўмитасининг:республикада жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни (кейинги ўринда ҳайвонлар деб аталади) босқичма-босқич идентификация қилинишини ташкил этиш;идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш;ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб қилинадиган ходимларни босқичма-босқич ўқитиш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.Олдинги таҳрирга қаранг.2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан, ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш, туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлаш, ҳайвонларни идентификация қилиш ишларига жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар:(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар;Олдинги таҳрирга қаранг.Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг грантлари ва кредит маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.Олдинги таҳрирга қаранг.3. Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.4. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича мутахассисларни ўқитиш, атрибутлар ва ветеринария паспортларини тайёрлаш, ягона маълумотлар базасининг электрон ахборот тизими дастурини яратиш ҳамда жорий этиш юзасидан 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Ушбу чора-тадбирлар режасида назарда тутиладиган барча ишларни 2020 йил 1 июнгача якунланишини таъминласин.(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг грантларини республикадаги мавжуд ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини амалга ошириш учун кенг жалб қилган ҳолда ушбу ишларни ташкил этишга йўналтирсин.Олдинги таҳрирга қаранг.6. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасида ушбу қарорнинг мазмуни, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг тарғиб қилган ҳолда, республикада фаолият олиб бораётган ҳайвонларни сўйиш билан шуғулланувчи ташкилотларни ихтисослашган сўйиш корхоналарига айлантириш ва сўйиладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда сўйиш ишларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўқув ва амалий семинарлар ташкил этсинлар.(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мазмуни, моҳияти ва амалий аҳамиятини мунтазам равишда кенг ёритиш тавсия этилсин.8. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.Олдинги таҳрирга қаранг.9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВТошкент ш.,2017 йил 22 сентябрь,748-сонВазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарорига
ИЛОВАОлдинги таҳрирга қаранг.Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаНИЗОМ(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)1-боб. Умумий қоидаларОлдинги таҳрирга қаранг.1. Ушбу Низом ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартибини белгилайди.(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:Олдинги таҳрирга қаранг.ветеринария паспорти — ҳайвонга берилган ва идентификация рақамига мувофиқ расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган ҳужжат;(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.давлат ветеринария хизматининг вакили — туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ветеринария участкаси ходимлари;(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.идентификация — биркалаш, тавро босиш (тамғалаш) ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш, шунингдек, ҳайвонлар тўғрисида маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштириш;(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.идентификация рақамини сақловчи атрибут — қулоқ учун биркалар, оёқ ҳалқалари, электрон чип ва бошқалар;(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.индивидуал рақам — биркалаш, тавро босиш (тамғалаш) ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган ҳарфлардан ва саккиз хонали рақамдан иборат код;(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)ихтисослашган сўйиш корхонаси — ҳайвонларни сўйиш учун замонавий механизациялаштирилган ёки автоматлаштирилган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бино ва хоналари мавжуд бўлган корхона;ҳайвонлар — жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган (боқиладиган) қорамоллар, қўй ва эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, итлар ва мушуклар;электрон ахборот тизими — ҳайвонлар ҳисоби ва уларни ҳисобга қўйиш ҳақидаги мавжуд маълумотлар базасидаги ахборотлар мажмуаси;қаровсиз ҳайвонлар — уй ва маълум бир жойда сақланмайдиган, идентификация қилинмаган назоратсиз қолган (юрган) ҳайвонлар;ҳайвоннинг идентификация рақами — ҳайвонга унинг яшаш даври давомида бир марта бериладиган, бошқа ҳайвонларда такрорланмайдиган ҳарфли ва рақамли код;ҳайвон эгалари — ҳайвонларни ўз эҳтиёжи ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтириш, боқиш ва сақлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;Олдинги таҳрирга қаранг.кузатиш — ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишлари бўйича мониторинг ўрнатиш;(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.рўйхатга олиш — ҳайвонларни идентификация қилиш ва электрон ахборот тизимига ҳайвон ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, унга берилган идентификация рақами ва идентификация қилинганлиги тўғрисида берилган ҳужжатлар ёки тегишли ёзувлар қайд этилган ветеринария паспорти ҳақидаги ахборотларни киритиш.(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)3. Идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилади.Қуйидаги маълумотлар электрон ахборот тизимига киритилиши шарт:ҳайвонларнинг турлари;ҳайвонларнинг идентификация рақами;ҳайвонларнинг зоти, жинси, лақаби (мавжуд бўлганда);ҳайвонларнинг келиб чиқиш (туғилган) жойи;ҳайвон эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми;ҳайвон эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);ҳайвонларни сақлаш жойи;ҳайвонларнинг эгаси алмашганлиги тўғрисидаги маълумотлар;ҳайвонларнинг туғилган санаси;ҳайвонларда амалга оширилган профилактика, ташхис ва даволаш ишлари тўғрисида маълумотлар;ҳайвонларнинг ҳисобга қўйилганлиги бўйича берилган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар;ҳайвонларнинг сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) санаси;ҳайвонларнинг гўштидан (жасадидан) истеъмол учун фойдаланилганлиги ёки уларнинг зарарсизлантирилганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар.Электрон ахборот тизими маълумотлар базасига ҳайвоннинг фотосурати ҳам жойлаштирилиши мумкин.Олдинги таҳрирга қаранг.4. Электрон ахборот тизимига маълумотлар туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ветеринария участкалари ходимлари томонидан киритилади.(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)2-боб. Ҳайвонларни идентификация қилиш5. Ҳайвонларни идентификация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тартибда ҳайвонларга индивидуал рақам бериш;электрон ахборот тизимига ҳайвонлар идентификация қилинганлиги тўғрисида маълумот киритиш;ветеринария паспортини расмийлаштириш.6. Ҳайвонларга турларига қараб индивидуал рақам бериш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:а) биркалаш усули — бу усул қорамол, қўй ва эчкилар, туялар, чўчқаларнинг қулоғига биркаларни тақиш орқали амалга оширилади ва у ҳайвонларнинг яшаш даври давомида олинмайди;б) тавро босиш (тамғалаш) усули — бу усул от ва эшакларга нисбатан қўлланилади, яъни, от ва эшакларнинг танасининг чап томони курак соҳасига суюқ азот ёрдамида республика, вилоят тартиб коди ва бел соҳасига индивидуал рақами қўйилади. Бунда тавро (тамға) ўлчамининг баландлиги 50 мм, эни 30 мм бўлиши лозим;Олдинги таҳрирга қаранг.(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.г) чип ўрнатиш (электрон идентификация) усули — бу усул от, ит ва мушукларга қўлланилиши мумкин.(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган усуллардаги идентификация рақамлари ўн икки белгидан иборат бўлади:биринчи иккита белги — Ўзбекистон Республикасининг ҳарфли (литер) коди (Стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот (ISO) кодига мувофиқ);учинчи белги — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарфли коди;тўртинчи белги — ҳайвонлар турининг рақамли коди;бешинчи белгидан ўн иккинчи белгигача — саккиз хонали рақамдан иборат ҳайвонларнинг индивидуал рақами (от ва эшаклардан ташқари). От ва эшакларнинг индивидуал рақамлари тўрт хонали рақамдан иборат бўлади.Олдинги таҳрирга қаранг.8. Ҳайвонларни биркалаш учун ушбу Низомга 3-иловада келтирилган идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркаларидан фойдаланилади.(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)9. Ҳайвонларни идентификация қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳарфли кодлари ушбу Низомнинг 4-иловасига, ҳайвонлар турининг рақамли коди эса 5-иловасига мувофиқ белгиланади.Олдинги таҳрирга қаранг.(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)11. Сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) ҳайвонларнинг, шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатларда ветеринария паспорти ва идентификация рақамини сақловчи атрибутлар тегишли туман (шаҳар) давлат ветеринария хизмати томонидан йўқ қилинади.12. Ҳайвонлар эгаси алмашганда, шунингдек, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчирилганда идентификация рақамини сақловчи атрибут алмаштирилмайди ва бу бўйича электрон ахборот тизими ҳамда ветеринария паспортига тегишли ўзгартиришлар киритилади.Олдинги таҳрирга қаранг.13. Импорт қилинган ҳайвонлар йигирма бир кундан кечиктирмасдан идентификация қилинади.(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2021 й., 09/21/434/0659-сон)14. Сўйиш мақсадида импорт қилинган ҳайвонлар идентификация қилинмайди. Ушбу ҳайвонлар келтирилган вақтдан бошлаб етти календарь кунида сўйилиши шарт.Олдинги таҳрирга қаранг.15. Бирка йўқотилганда ёки унга шикаст етганлиги сабабли идентификация рақамини аниқлаш имконияти бўлмаганда, ҳайвонларнинг идентификация рақамларига электрон ахборот тизимидаги бошқа ҳайвонларнинг идентификация рақамлари ва ветеринария паспортлари билан солиштириш орқали беш кун муддатда аниқлик киритилади. Бу даврда ҳайвонни сотиш (ҳадя қилиш), алмаштириш ва сўйиш (сўйишга топшириш) тақиқланади. Бу ҳайвонларни қайта идентификация қилиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.16. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарорига 1 иловада келтирилган туманлар бундан мустасно). Тўлов миқдори ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан белгиланади.(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)3-боб. Идентификация қилинган ҳайвонларга ветеринария паспортини расмийлаштириш17. Ҳайвонларга идентификация рақами берилганидан сўнг уч иш куни мобайнида давлат ветеринария хизматининг вакили ҳайвон эгасига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ветеринария паспортини расмийлаштиради.18. Сақланаётган (боқилаётган) ҳар бир бош ҳайвонга ветеринария паспорти расмийлаштирилади (қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилиши мумкин).19. Ветеринария паспортига ҳайвонларнинг идентификация рақами (янги туғилган ҳайвонлар билан бирга уни туққан ҳайвон тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади), ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.20. Ветеринария паспортига янги маълумотлар ветеринария тадбирлари ўтказилган даврда (профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш тадбирлари) ҳамда ҳайвон эгаси ўзгарганда ва бошқа ҳолатларда киритиб борилади.Олдинги таҳрирга қаранг.21. Ветеринария паспорти туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиғи томонидан имзоланади ва муҳр босилади.(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)22. Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати берилади.23. Ветеринария паспорти йўқолганлиги ва яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисидаги ариза (яроқсиз ҳолга келган тақдирда ветеринария паспорти билан бирга) давлат ветеринария хизматининг вакилига тақдим қилинади ва йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ветеринария паспорти ҳайвон эгаси томонидан ариза берилган кундан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.24. Дубликат бериш тўғрисида ариза тақдим қилинган кундан бошлаб уч кун ичида давлат ветеринария хизматининг вакили ҳайвон эгасига юқори қисмининг ўнг бурчагига «ДУБЛИКАТ» сўзи ёзилган янги ветеринария паспортини расмийлаштириб беради.Олдинги таҳрирга қаранг.4-боб Ҳайвонларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.25. Қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан кечикмасдан, қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан, чўчқа болалари бир ойлигидан, ит ва мушуклар уч ойлигидан рўйхатга олинади.(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.26. Аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида харидор (олувчи) ҳайвонни сотиб олганда (ҳадяни олганда) доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни рўйхатга қўйиш учун мурожаат қилади.(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.27. Ҳайвон эгаларининг аризасига мувофиқ давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ уч кун ичида амалга оширилади.(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.28. Ҳайвонлар рўйхатга олинганидан сўнг унинг эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга асосан ветеринария паспорти расмийлаштирилади.(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)29. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспорти ҳайвоннинг яшаш даври давомида сақланиши шарт.30. Хизмат кўрсатган ветеринария врачи томонидан ветеринария паспортига ҳайвонларнинг даволанганлиги ва/ёки бошқа ўтказилган профилактика тадбирлари амалга оширилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши мажбурийдир. Бунда, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қайднома расмийлаштирилади, ҳайвон эгасининг имзоси билан тасдиқланиб, ветеринария врачи томонидан имзоланади ва электрон ахборот тизимига киритиш учун тегишли давлат ветеринария хизматига тақдим этилади.Олдинги таҳрирга қаранг.31. Ҳайвон эгалари ҳайвон туғилганда ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ белгиланган муддатларда идентификация қилиш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига мурожаат қилади.(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)32. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва/ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвонлар идентификация қилинмаган ҳисобланади.33. Ҳайвондан идентификация рақамини сақловчи атрибутни ечиш, ўзгартириш, бошқа ҳайвон идентификация рақамини сақловчи атрибут билан алмаштириш, ветеринария паспортига ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар, турли ёзувлар киритиш, шунингдек, нобуд бўлган (сўйилган, йўқ қилинган) ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортини сақлаш тақиқланади.Олдинги таҳрирга қаранг.34. Ҳайвонлар рўйхатга қўйилгандан сўнг ҳайвон эгалари ушбу Низом талаблари билан таништирилади.(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.35. Ҳайвон эгалари ҳайвон сўйилганда (нобуд бўлганда, йўқ қилинганда) ҳайвоннинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортини (электрон идентификациялашда фақат ветеринария паспортини) етти кун муддатда доимий яшаш ёки вақтинча турган манзили бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига рўйхатдан чиқариш учун тақдим қилади.(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Сўйилган ҳайвонларга ихтисослашган сўйиш корхонасининг ветеринария врачи томонидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ ҳайвон эгасига берилган «Ҳайвон сўйилганлиги тўғрисида» маълумотнома ҳам тақдим этилади.Олдинги таҳрирга қаранг.36. Давлат ветеринария хизмати ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортига (электрон идентификациялашда фақат ветеринария паспортига) асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқаради.(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)37. Давлат ветеринария хизматининг вакилига ҳайвон эгалари ҳайвон сотилганлиги ёки ҳадя қилинганлигини ветеринария паспортида тасдиқлатишга мажбурдир, бунда ҳайвон эгалари ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам тақдим этади.Олдинги таҳрирга қаранг.41-боб. Ҳайвонларни кузатиш371. Ҳудудлардаги чорва ва уй ҳайвонларини идентификация қилиш, рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва сақлашнинг тўлиқ қамраб олинганлиги ҳолати ўрганилади.372. Қушхоналар, мол бозорлари, ички постлар, шунингдек, чорва ҳайвонларининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтиш ҳаракатлари (миграцияси) таҳлил қилинади.373. Чорва ҳайвонлари сақланадиган объектларнинг жойлашув манзили шакллантирилади.374. Ҳайвонларнинг касалликларига қарши ўтказилаётган профилактика даволаш, ташхис қўйиш ишлари доимий равишда кузатилади.(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)5-боб. Ҳайвонларни сақлаш38. Ҳайвонлар ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ шароитлардаги жойларда (биноларда) сақланади.39. Шаҳар ҳудудида ҳайвонларни сақлашда уларнинг бош сонларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.40. Қорамоллар, қўй ва эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туяларни кўп қаватли турар-жойларда сақлашга йўл қўйилмайди.41. Аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида идентификация қилинмаган ҳайвонларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан сақлаш ва боқиш тақиқланади.Кўчалар, чорраҳалар, истироҳат боғлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар ҳамда очиқ майдонларда чиқиндилар ва гўнгни тўплаш, сақлаш, ташлаш ва ёқиш тақиқланади.42. Ҳайвонлардан ҳосил бўлган чиқиндилар ва гўнг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақланади ва йўқ қилинади.6-боб. Ҳайвонларни тутиш ва сақлаш43. Қаровсиз ҳайвонларни тутиш, ташиш ва сақлаш туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.44. Юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган ва одамларга тажовуз қилаётган ҳайвонлар тўғрисида ҳайвон эгалари ёки туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан давлат ветеринария хизматларига мурожаат қилиниши лозим.45. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари орқали тутиб сақланаётган сўйиладиган ҳайвонлар ўттиз кун мобайнида ҳайвон эгалари томонидан олиб кетилмаган тақдирда, ушбу ҳайвонлар ободонлаштириш бошқармалари ҳисобига ўтказилади ва давлат ветеринария хизмати томонидан ветеринария кўригидан ўтказилгандан сўнг, сўйилиб фақат қайта ишлаш мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.7-боб. Ҳайвон эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари46. Ҳайвон эгалари:ветеринария хизматидан ҳайвонларнинг касалликка чалиниши ҳолати, эпизоотик вазият тўғрисида, шунингдек, ҳайвонларда ўтказилган махсус текширишлар натижалари, уларга кўрсатилган ветеринария хизмати учун тўловлар миқдорлари ҳақида ахборот ва бошқа маълумотларни олиш;ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида тегишли ветеринария хизматлари, шунингдек, хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузиш;ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, озуқаларни, озуқабоп қўшимчаларни, ветеринария дори ва техника воситаларини ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ олиш ҳамда реализация қилиш;давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.Ҳайвон эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.47. Ҳайвон эгалари:ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларини бажариш;ўзларига тегишли ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тадбирлар бундан мустасно;касал ҳайвонни даволатиш, зарур бўлган ҳолларда тегишли давлат ветеринария инспекторининг кўрсатмасига кўра унинг сўйилишини ёки йўқ қилинишини белгиланган тартибда таъминлаш;ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлганлиги ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати ҳолатлари тўғрисида тегишли давлат ветеринария хизматини зудлик билан хабардор қилиш;ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш бўйича тегишли карантин тадбирлари ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини, шунингдек, тўлиқ ҳажмда даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминлаш;чорвачилик биноларини ҳамда ҳайвонларни сақлаш учун мўлжалланган бошқа иншоотларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақлаш;ҳайвонлар сақланаётган ва боқилаётган объектларда дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирларини ўз вақтида ўтказиш;ҳайвонларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириш;Олдинги таҳрирга қаранг.Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказилмаган ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни ҳайвонларда қўлламаслик;(47-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)сўйиладиган ҳайвонларни сўйишга доир ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этиш;сўйиладиган ҳайвонларни фақат ихтисослашган сўйиш корхонасида сўйиш (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун ва мажбурий сўйиш бундан мустасно);ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилиш;ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибутини ва ветеринария паспорти сақланишини таъминлаш;ҳайвонга берилган идентификация рақамини сақловчи атрибути ва ветеринария паспорти учун белгиланган тўловларни амалга оширишга мажбурдир.Ҳайвонлар эгаларининг зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.48. Ҳайвон эгалари ҳайвонларни соғлиғига ва ушбу Низомга мувофиқ сақланишига ҳамда ҳайвонлар томонидан одамларга етказилган ҳар қандай тарздаги зарар учун жавоб берадилар.8-боб. Якунловчи қоидалар49. Ушбу Низомга риоя қилинишини назорат қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ички ишлар органлари, давлат ветеринария хизматига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатли органларга юклатилади.50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.Олдинги таҳрирга қаранг.Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқаришСХЕМАСИ
Босқичлар | Субъектлар | Чора-тадбирлар | Бажариш муддати |
I босқич | Ариза берувчи | Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади (электрон ёки ёзма шаклда) | Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган муддатларда |
II босқич | Давлат ветеринария хизмати | Ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ҳайвонларни идентификация қилиш ишларини амалга оширади (жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайвонларини бош сони кўп бўлган тақдирда, уларни идентификация қилиш бўйича алоҳида график асосида амалга оширилади). Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ишлари натижасига мувофиқ ветеринария паспортини расмийлаштиради ва электрон ахборот тизимига маълумотларни киритилади. | Ҳайвон эгаси идентификация атрибутларини олгандан сўнг уч иш кунида |
III босқич | Ариза берувчи | Ушбу Низомнинг 35-бандига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш учун давлат ветеринария хизматига ариза тақдим этади. | Етти кун муддатда |
IV босқич | Давлат ветеринария хизмати | Ариза берувчининг мурожаатига асосан ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишларини амалга оширади. Ҳайвонларни рўйхатдан чиқариш ишлари натижасига мувофиқ тегишли маълумотлар электрон ахборот тизимидан чиқаради. | Икки кун муддатда |
2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)
Профилактика, даволаш ва диагностика ишлари ўтказилган жой: | |||||||||||||||||||
________________________________________ вилояти | |||||||||||||||||||
________________________________________тумани | |||||||||||||||||||
_____________________________ М.Ф.Й. | |||||||||||||||||||
____________________________ кўча _______ уй | |||||||||||||||||||
Профилактика, даволаш ва диагностика ишлари ўтказилганлиги тўғрисида | |||||||||||||||||||
ҚАЙДНОМА | |||||||||||||||||||
Т/р | Тадбир ўтказилган сана | Ҳайвон тури | Ҳайвоннинг идентификация рақами | Тадбир номи (даволаш ўтказилганда қўйилган ташхис) | Фойдаланилган ветеринария дори воситаси ва озуқабоп қўшимчалар | Натижа, сана | Ҳайвон эгасининг | ||||||||||||
Ф.И.О. (номи) | Имзоси | ||||||||||||||||||
Ветеринария врачи ________________________________ | |||||||||||||||||||
(Ф.И.О., имзо, муҳр) |
3-ИЛОВА
Идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркалар турлари ва меъёрлариҲайвонлар учун иссиқ ва совуққа чидамли эластик полимер материаллардан тайёрланган қулоқ биркаси тавсия этилади.Ҳайвон турига қараб қулоқ биркаси турли хил кўриниш, ранг ва шаклларда бўлиши мумкин.Қорамоллар учун қулоқ биркасининг пластмасса тури қуйидаги ҳажмда: эни — 57 мм, баландлиги — 77 мм (1-расм).Қўй, эчки ва туялар учун: эни — 40 мм, баландлиги — 45 мм (2-расм), эни — 37 мм, узунлиги — 41 мм (3-расм).Чўчқалар учун тугма кўринишидаги биркалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, диаметри 25 мм (4-расм).Қулоқ биркалари ҳайвонларнинг қулоғига биркаларни ўрнатиш техникасига мувофиқ ўрнатилади.(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
(4-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)
Ҳайвонларни идентификация қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, | |||||||||
Ҳарфли кодлар | Ҳудуд номи | ||||||||
А | Қорақалпоғистон Республикаси | ||||||||
B | Андижон вилояти | ||||||||
C | Бухоро вилояти | ||||||||
D | Жиззах вилояти | ||||||||
E | Қашқадарё вилояти | ||||||||
F | Навоий вилояти | ||||||||
G | Наманган вилояти | ||||||||
H | Самарқанд вилояти | ||||||||
K | Сурхондарё вилояти | ||||||||
L | Сирдарё вилояти | ||||||||
M | Тошкент вилояти | ||||||||
N | Фарғона вилояти | ||||||||
O | Хоразм вилояти | ||||||||
P | Тошкент шаҳри |
5-ИЛОВА
(5-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)
Ҳайвонлар турининг рақамли коди | ||
Қорамоллар — 1 | ||
Қўй ва эчкилар — 2 | ||
Туялар — 3 | ||
Отлар — 4 | ||
Эшаклар — 5 | ||
Чўчқалар — 6 | ||
Итлар — 7 | ||
Мушуклар — 8 |
7-ИЛОВА
(7-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси |
ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИ |
ҲАЙВОН ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИНИНГ | |||||||||
№ 0-0000000* | |||||||||
Ҳайвон идентификация рақамини сақловчи атрибут тури ___________________________________________________ | |||||||||
Ҳайвон идентификация рақами _______________________________________________________________________ | |||||||||
________________________ вилояти __________________ тумани (шаҳар) давлат ветеринария хизмати томонидан | |||||||||
20 ___ йил «___» _______ да берилди. | |||||||||
_______________ тумани (шаҳар) | |||||||||
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ____________________ | _________________________ | ||||||||
(имзо/муҳр) | (Ф.И.Ш.) | ||||||||
М.Ў. | |||||||||
* рақамлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси томонидан белгиланади. |
I. ҲАЙВОН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР | |||||||||
Ҳайвон тури ______________________________________________________________________________________ Зоти ____________________________________________________________________________________________ Ранги ___________________________________________________________________________________________ Жинси __________________________________________________________________________________________ Ёши ____________________________________________________________________________________________ Ҳайвон онасининг идентификация рақами ______________________________________________________________ | |||||||||
II. ҲАЙВОН ЭГАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР | |||||||||
Фамилияси (субъект номи) __________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми ___________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: ______________________________________________________________________ вилояти, _______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., ___________________ кўча, _______________ уй. Ҳайвон эгасининг имзоси ___________________________ | |||||||||
| |||||||||
2-эгаси: Фамилияси (субъект номи) __________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: _________________ вилояти, ______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., _____________ кўча, _____ уй. | |||||||||
сотдим (ҳадя қилдим)______________________________ | _________________________________ | ||||||||
(имзо) | (биринчи эгасининг Ф.И.Ш. ёки субъект номи) | ||||||||
Давлат ветеринария хизмати вакили___________________ | _________________________________ | ||||||||
(имзо/муҳр) | (Ф.И.Ш.) | ||||||||
20___ йил «___» ______________ 3-эгаси: Фамилияси (субъект номи) _________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: ________________ вилояти, ______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., _____________ кўча, ______ уй. | |||||||||
сотдим (ҳадя қилдим)______________________________ | ______________________________________ | ||||||||
(имзо) | (иккинчи эгасининг Ф.И.Ш. ёки субъект номи) | ||||||||
Давлат ветеринария хизмати вакили ___________________ | ______________________________________ | ||||||||
(имзо/муҳр) | (Ф.И.Ш.) | ||||||||
20___ йил «___» ______________ 4-эгаси: Фамилияси (субъект номи) _________________________________________________________________________ Исми ___________________________________________________________________________________________ Отасининг исми __________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ Яшаш (жойлашган) манзили: ________________ вилояти, ______________ туман, ___________________ М.Ф.Й., _____________ кўча, ______ уй. | |||||||||
сотдим (ҳадя қилдим) _______________________________ | ______________________________________ | ||||||||
(имзо) | (учинчи эгасининг Ф.И.Ш. ёки субъект номи) | ||||||||
Давлат ветеринария хизмати вакили ___________________ | ______________________________________ | ||||||||
(имзо/муҳр) | (Ф.И.Ш.) | ||||||||
20___ йил «___» ______________ Изоҳ: Ҳайвон эгаси ҳайвони сотиб (ҳадяни) олганда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишга мажбур. | |||||||||
IV. ҲАЙВОННИНГ СЎЙИЛИШИ | |||||||||
Мен ҳайвон эгаси __________________________________________________________________________________ | |||||||||
(Ф.И.Ш. ёки номи) | |||||||||
идентификация рақами № ______________________________ бўлган ҳайвонни сўйиш учун топширдим | |||||||||
_____________________ | ____________________________ | ||||||||
(имзо) | (сана) | ||||||||
_______________ вилояти, ____________ тумани, ______________ М.Ф.Й., __________ кўча, _______ уй манзилига _________________ ихтисослашган сўйиш корхонаси раҳбари (вакили)/идентификация рақами № _________________ | |||||||||
(номи) | |||||||||
бўлган ҳайвоннинг сўйилганлигини тасдиқлайман. | |||||||||
____________________________ | __________________ | ____________________________ | |||||||
(лавозими) | (имзо/муҳр) | (Ф.И.Ш.) | |||||||
20___ йил «___» ______________ | |||||||||
V. ЎТКАЗИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ВА МАЖБУРИЙ ЭМЛАШ ИШЛАРИ ҲАМДА БОШҚА ТАДБИРЛАР | ||||||
Т/р | Сана | Ўтказилган тадбирлар | Ижрочи | |||
Ф.И.Ш., лавозими | Имзоси | |||||
VI. ДАВОЛАШ ИШЛАРИ | ||||||
Т/р | Сана | Касаллик ташхиси | Натижа, сана | Ижрочи | ||
Ф.И.Ш., лавозими | Имзоси | |||||
8-ИЛОВА
(8-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 701-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)
Ҳайвон сўйилганлиги тўғрисида | |||||||||
МАЪЛУМОТНОМА Ф200 № _______ | |||||||||
Берилди ушбу маълумотнома шу ҳақдаким, ҳайвон эгаси ___________________________________________________ | |||||||||
ф.и.ш. (номи) | |||||||||
идентификация рақами № ______________________________________________________________ бўлган ҳайвонни | |||||||||
_________________ вилояти, ________________________ тумани, ____________________________________ м.ф.й, | |||||||||
_______________________________ кўча, _______ уй манзилидаги _____________________________ ихтисослашган | |||||||||
номи | |||||||||
сўйиш корхонасида сўйилди | |||||||||
Дастлабки кўрик натижалари: | |||||||||
Нимта оғирлиги: _____________ кг | |||||||||
гўштни кўрикдан ўтказиш натижалари: __________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
Ички аъзоларини (ўпка, жигар, буйрак, талоқ ва шу кабилар) кўрикдан ўтказиш натижалари: | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
Аниқланган паразитар касалликлар: | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
Юқумли касалликларга гумон қилиниши: | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
Амалга оширилган чоралар: | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
_________________________________________________________________________________________________ | |||||||||
Ихтисослашган сўйиш корхонаси | |||||||||
ветеринария врачи ____________________________ | ____________________________ | ||||||||
имзо | ф.и.ш. | ||||||||
20 ___ й. «___» _______________ | |||||||||
М. Ў. |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1057-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2021 й., 09/21/434/0659-сон; 29.12.2023 й., 09/23/701/0007-сон)